Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-06-09 08:21:30 Ер майдонларини ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.У. ва Б.В. ўзаро тил бириктириб, “Т.Т.” МЧЖга иссиқхона қуриш учун узоқ муддатга ажратилган ер майдонининг 1,8 гектарини фуқаро Э.М.га фирибгарлик йўли билан 300 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи таниши орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. ва бошқалар Олтинкўл туманидаги “Р.К.” фермер хўжалигига қарашли 10 сотих ер майдонини фуқаро Ф.Т.га турар-жой қуриш учун 55 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.Р. ва А.К. фуқаро А.Қ.га Қувасой шаҳри ҳудудидан 8 000 АҚШ доллари эвазига 9,6 сотих ер майдонини турар-жой сифатида расмийлаштириб олиб беришларини айтиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтларда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.8K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-06-09 08:21:27
4.5K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-06-08 18:17:29 Ўзбекистон делегацияси Евроосиё гуруҳининг 38-Ялпи мажлисида иштирок этмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Ялпи мажлис кун тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги 1-тараққиёт ҳисоботи Евроосиё гуруҳи аъзо давлатлари – иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди.

Муҳокама натижасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ФАТФ тавсияларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларга миллий даражада қарши курашиш билан боғлиқ фаолияти якунлари бўйича 1-чи тараққиёт ҳисоботи ижобий баҳоланиб, тасдиқланди. Ҳисобот натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси “Евроосиё гуруҳининг кучайтирилган мониторинг” жараёнидан муваффақиятли чиқди.

Шу билан бирга, йиғилиш давомида Евроосиё гуруҳнинг 2024 йил бюджети тасдиқланиб, ташкилотнинг меъёрий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашига Евроосиё гуруҳида кузатувчи мақоми берилди.

=============================

Делегация Узбекистана принимает участие в 38-м Пленарном заседании ЕАГ

Как сообщалось ранее, в соответствии с повесткой дня Пленарного заседания, государства-члены Евразийской группы обсудили 1-й отчет о прогрессе Республики Узбекистан в сфере противодействия легализации доходов, полученных от преступной деятельности и финансирования терроризма.

По итогам обсуждения был положительно оценен и утвержден 1-й отчет о прогрессе Республики Узбекистан по имплементации международных стандартов ФАТФ в национальное законодательство и противодействие рискам на национальном уровне в сфере отмывания денег и финансирования терроризма. В соответствии с отчетом Республика Узбекистан успешно вышла из процедуры «усиленного мониторинга ЕАГ».

Вместе с тем, в рамках мероприятия утвержден Бюджет ЕАГ на 2024 год, внесены изменения в нормативные документы Организации и предоставлен статус наблюдателя в ЕАГ Совету руководителей подразделений финансовой разведки государств-участников СНГ.

@Department_uz
4.4K views15:17
Ochish/sharhlash
2023-06-08 18:17:26
4.1K views15:17
Ochish/sharhlash
2023-06-08 15:15:33 Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизими самарадорлигини ошириш, ушбу соҳа иштирокчиларининг қонунчиликни қўллашдаги ягона амалиёт ва ёндашувини йўлга қўйишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Мазкур йўналишдаги ишлар доирасида жорий йилнинг 1, 2 ва 6 июнь кунлари Департаментда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси вакиллари ҳамда нотариуслар, аудиторлик ташкилотлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи шахслар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда Департамент, Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари томонидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) тавсиялари ижросини таъминлаш, мазкур йўналишдаги хавфларни камайтириш мақсадида миллий қонунчиликни татбиқ этишдаги ягона ёндашув ҳамда миллий тизимни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ амалий тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, Департамент томонидан замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилаётган идоралараро ахборот платформасининг имкониятлари тақдимоти ўтказилди.

@Department_uz
4.4K views12:15
Ochish/sharhlash
2023-06-08 15:15:31
4.1K views12:15
Ochish/sharhlash
2023-06-08 14:10:11
Пискент туманида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини сотиб юборган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.A.” ва “Y.C.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖларга ажратилган жами 500 млн сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.5K views11:10
Ochish/sharhlash
2023-06-08 10:51:00
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси, Вобкент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро О.Э. фуқаро Х.Р.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 450 АҚШ долларини, фуқаро С.М. фуқаро К.Ғ.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Узун тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ў.” МЧЖ автомактаби ўргатувчи устаси В.Б. фуқаро Ф.Р.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 2,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.8K views07:51
Ochish/sharhlash
2023-06-08 09:24:27
Жарқўрғон туманида 308,6 млн сўмни ўзлаштирган собиқ ҳисобчи ва МЧЖ раҳбари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси собиқ бош ҳисобчиси Б.Т. ва бошқалар “S.E.” МЧЖ масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, ҳақиқатда кўрсатилмаган транспорт хизматлари учун ушбу МЧЖга 308,6 млн сўм маблағларини ўтказиб бериб ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.8K views06:24
Ochish/sharhlash
2023-06-07 19:47:19 МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг 23-мажлиси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 июнь куни Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтаётган Евроосиё гуруҳининг 38-Ялпи мажлиси ҳафталиги доирасида ўтказилган йиғилишида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент раҳбарияти бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси Тожикистон, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси, ЕОГ Котибияти ва Молиявий мониторинг бўйича халқаро ўқув-методик марказининг масъул ходимлари қатнашган ушбу тадбирда Кенгаш томонидан муқаддам қабул қилинган қарорлар ижроси ва ишчи гуруҳларининг фаолияти натижаларини муҳокама қилинди ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишдаги илғор тажрибалар алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Евроосиё гуруҳи Ялпи мажлисидаги иштироки давом этмоқда.

Проведено 23-е заседание Совета руководителей подразделений финансовой разведки государств-участников СНГ

7 июня 2023 года в г. Алматы (Казахстан) в рамках 38-ой Пленарной недели ЕАГ, делегация во главе с руководством Департамента при Генеральной прокуратуре приняла участие в очередном заседании Совета руководителей подразделений финансовой разведки государств-участников СНГ (СРПФР, Совет).

На заседании представители государств-членов Совета (Армения, Беларусь, Казахстан, Кыргызстан, Россия и Таджикистан), а также ответственные сотрудники Исполнительного комитета СНГ, Секретариата ЕАГ и Международного учебно-методического центра по финансовому мониторингу обсудили вопросы по исполнению ранее принятых решений СРПФР, результаты деятельности рабочих групп Совета, а также обменялись опытом в сфере новых практических мер по вопросам ПОД/ФТ.

Участие делегации Республики Узбекистан в работе Пленарной недели ЕАГ продолжается.

@Department_uz
4.8K views16:47
Ochish/sharhlash