Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 22

2023-03-29 14:49:30
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “I.A.” МЧЖ Сардоба филиали ходими Р.Р. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, унга Жиззах вилояти ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида В.С. тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “J.J.” МЧЖ ходимлари М.П. ва Б.Б. фуқаро И.М.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан қўйиш эвазига 4 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва  28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
2.3K views11:49
Ochish/sharhlash
2023-03-29 13:08:15 Жарқўрғон ва Бандихон туманларида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.M.” МЧЖ раҳбари Ж.Р. ҳудудий тижорат банки филиалидан иссиқхона қуриш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг 1,3 млрд сўмини ҳамда укаси Х.Р.нинг номига ташкил этган “J.S.” МЧЖга ажратилган 600 млн сўм имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.F.” МЧЖ раҳбари М.А. ҳудудий тижорат банки филиалидан чорва комплекси қуриш учун ажратилган 762,2 млн сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган қурилиш материалларини бошқа мақсадларда фойдаланиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.0K views10:08
Ochish/sharhlash
2023-03-29 13:08:14
2.8K views10:08
Ochish/sharhlash
2023-03-29 10:53:40 Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ф.Н.” МЧЖ масъул шахслари паррандачиликка ихтисослашган бинонинг электр ҳисоблагич муҳрини ўзбошимчалик билан носоз ҳолатга келтириб, 766,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Г. ва бошқалар “Можар” МФЙдаги хонадоннинг электр ҳисоблагичини 3 фазали электр ҳисоблагичга алмаштириб, 12 та тўпламдаги майнинг крито-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 209,2 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “C.I.” МЧЖ раҳбари И.И. ва бошқалар МЧЖ томонидан 19-мавзеда янги қурилаётган кўп қаватли турар жой биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 319,5 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, "P.e." МЧЖ раҳбари Қ.М. “Чинобод” МФЙдаги қурилиш таъмирлаш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 134,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 517 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.3K viewsedited  07:53
Ochish/sharhlash
2023-03-29 10:53:40
3.1K views07:53
Ochish/sharhlash
2023-03-29 08:44:31
Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан тезкор тадбирда, Муборак магистрал газ қувурлари бошқармаси таъмирлаш бўлими чилангари А.Н. фуқаро С.Д.ни танишлари ёрдамида ушбу бошқармага ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.8K views05:44
Ochish/sharhlash
2023-03-28 16:15:02
Ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.И. бошқа бир фуқаро О.Р.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги Олий ўқув юртининг биринчи курсни тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик Тошкент шаҳридаги университетлардан бирига ўқишини кўчириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.6K views13:15
Ochish/sharhlash
2023-03-28 14:03:58
Яккабоғ туманида 10 млн сўм талаб қилган товламачи ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ҳ “А.Б.” исмли қизнинг шахсий фотосуратлари ва видео тасвирларини ижтимоий тармоқлар орқали қўлга киритиб, ушбу фотосуратларни ўзининг “Telegram”  профилига қўйиб, унинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиб, сурат ва видеоларни тарқатиб юбормаслик эвазига қиздан 10 млн сўм талаб қилиб, ушбу пулларни курсдоши Ш.Т. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) ва 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.3K views11:03
Ochish/sharhlash
2023-03-28 13:22:03 Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими томонидан ИИВ ШХББ Хоразм вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Д. фуқаролар Т.С. ва К.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.С. фуқаро С.М.нинг ишончига кириб,  унинг ўғли Н.М.ни гўёки вилоят ЙҲҲБ идораларида ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 300 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. фуқаро О.Р.га ўзини “Ватанпарвар” ташкилоти Сариосиё ўқув спорт техника клуби бошлиғи ўринбосари деб таништириб, унга ўқув машғулотлари ва имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Давлатобод туманида яшовчи К.Х. фуқаро Н.В.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан танишлари орқали ўтказиб қўйиши эвазига 150 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.4K viewsedited  10:22
Ochish/sharhlash
2023-03-28 13:22:03
4.1K views10:22
Ochish/sharhlash