Get Mystery Box with random crypto!

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишин | Prokuratura Departamenti

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ж.Ю. С.Р. ва А.О. 280 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.М.га 800 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланишиб, А.О.нинг ёнидан яна  7 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 1 дона мумсимон модда ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz