Get Mystery Box with random crypto!

Электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари а | Prokuratura Departamenti

Электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.P.” МЧЖ раҳбари У.Д. ва бошқалар корхона иссиқхонасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 233,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ИИБ ҳамда “Чинозтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда эса, фуқаролар Ю.У. ва Ш.Д. ўз хонадонларидаги иссиқхоналарни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча улаб, жами 212,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz