Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.27K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-06-16 10:52:13
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Меҳрли қўллар” фонди ҳамда Click компанияси ҳамкорлигида ишга туширилган “Инсон учун” хайрия платформаси орқали йиғилган маблағлар ёрдамида туғма патологик муаммоси бўлган 50 нафар болага ёрдам кўрсатилди.

Икки ой давомида мазкур платформага жойлаштирилган маълумотлар асосида 1 миллиард 312 миллион сўмдан ортиқ хайрия маблағлари йиғилган.

Маълумот учун, “Инсон учун” хайрия платформаси жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилганди. Платформа орқали беморларга хайр-эҳсон қилиш ҳамда ёрдам пуллари мақсадли сарфланаётганини кузатиб бориш мумкин.
9.5K views07:52
Ochish/sharhlash
2024-06-16 09:41:59
Ucellдан янги – “3таси 1да” акцияси

Ucellнинг “3таси 1да” акцияси бўйича Infinix Smart 8 Pro смартфонини 3 ойга “Катта Доимий” тариф режаси ҳамда “Keep Talk” қўшимча кафолат хизмати билан тўплам ҳолида манфаатли харид қилиш мумкин.

Диққат, акция фақат Ucell сотув офисларида янги уланишда амал қилади. Шошилинг, смартфонлар сони чекланган.

Батафсил: https://shop.ucell.uz/
Реклама
12.9K views06:41
Ochish/sharhlash
2024-06-15 18:51:31
Ўзбекистон ва Корея Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Корея саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси биринчи хоними Ким Кон Хи билан учрашув ўтказди.

Меҳмон ўзбек амалий санъат усталарининг ижод намуналари билан танишди, халқимиз анъана ва урф-одатлари намойиш этилди.
23.7K views15:51
Ochish/sharhlash
2024-06-15 12:31:26 Тайинловлар:

Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович Андижон давлат университети ректори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Йўлдошев Акрамжон Султонмуродович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У тайинловга қадар Фискал институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.

Баҳодиров Азизбек Абдулазизович Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида ишлаган.

Неъматов Шерзод Қаландарович Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Манба
28.5K views09:31
Ochish/sharhlash
2024-06-15 11:26:01
Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль рафиқалари билан Регистон майдонида.
28.6K views08:26
Ochish/sharhlash
2024-06-14 20:02:01 АҚШ уч нафар ўзбекистонликни ИШИДга алоқадорлар рўйхатига қўшди

АҚШ Туркия билан ҳамкорликда ИШИДга алоқадор уч нафар ўзбекистонликни «қора рўйхат»га қўшди.

Улар:
- Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев — 2023 йилда ИШИД билан боғлиқ «ҳарбий» ўқув лагерини ташкил этиш ишларида иштирок этган.

- Муҳаммад Иброҳимжон Ниёзов — ИШИД аъзоларига маъмурий ва логистик ёрдам кўрсатган.

- Олимхон Маҳмуджон ўғли Исмоилов — ИШИД билан боғлиқ контрабанда тармоғи аъзоси.

Мазкур шахсларнинг АҚШдаги ёки АҚШ фуқаролари назоратидаги барча мулклари ва мол-мулк манфаатлари блокланади. Улар билан муайян операцияларни амалга оширган ҳар қандай АҚШ ёки хорижлик фуқаролар санкцияга учраши мумкин.
32.9K views17:02
Ochish/sharhlash
2024-06-14 13:51:47
Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади.

Давлат ташрифи доирасида жами 17 та ҳужжат, шу жумладан, Корея Экспорт-импорт банки ва Hyundai Rotem компанияси билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш тўғрисида битимлар имзоланди. Битимга кўра, 6 та тезюрар поезд харид қилиниб, Тошкент - Урганч - Хива йўналишига қўйилади. Жалолиддин Мангуберди деб номланадиган поезд масофани етти соатда босиб ўтади.

Корея Экспорт-импорт банки билан ўрта мактаблар учун фан, ахборот-коммуникация технологиялари ускуналарини етказиб бериш тўғрисида битим ҳам имзоланди.
33.7K views10:51
Ochish/sharhlash
2024-06-14 12:26:32
Куни кеча «Hilton Tashkent city» меҳмонхонасида Ипотека-банк, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро ишбилармон «Тадбиркор аёл» ассоциацияси ҳамкорлигида «Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда тажрибали аёл тадбиркорлар томонидан ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аёлларга бизнесни ташкил этиш, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, фаолиятида савдо унумдорлигини ошириш, замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш ва рақамлаштириш каби мавзуларда қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашилди.

Шунингдек, тадбир давомида Ипотека-банк томонидан аёл тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилаётган банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида маълумотлар берилиб, фикрлар алмашилди.

Реклама
32.6K views09:26
Ochish/sharhlash
2024-06-14 10:50:16 Япония Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган Ўзбекистон компаниясига қарши санкция жорий этди. Айнан қайси ўзбек корхонаси санкцияга тушгани маълум қилинмаган

Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, БАА компанияларига ҳам худди шу сабаб билан санкциялар қўлланилган.
32.3K views07:50
Ochish/sharhlash
2024-06-14 09:49:53 Uzum Click билан битимдан воз кечишга қарор қилган

Uzum компанияси матбуот хизмати маълум қилишича, компаниянинг директорлар кенгаши таҳлиллардан сўнг Click билан битимдан воз кечишга қарор қилгае. Компания ўз экотизими доирасида сервисларини ривожлантиришга эътибор қаратади.

Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Uzum экотизими ва тўлов ташкилоти бирлашиш ва Due Diligence процедурасини бошлаш ҳақидаги режаларини эълон қилган эди. Бунинг натижасида Uzum ва Click битимни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ариза топширишлари керак эди.

Аммо инвестициядан олдинги ўрганиш натижаларига кўра Uzum бирлашмаслик ва ўз экотизими ҳамда бренди доирасидаги сервисларни ривожлантиришга эътибор қаратиш тўғрисида қарор қабул қилган.
32.3K views06:49
Ochish/sharhlash