Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.13K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-05-29 12:44:01 Мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда

Регуляторга кўра, “сўнги йилларда суғурта ташкилотлари томонидан суғурта товонларини ўз вақтида тўланмаётганлиги ҳамда тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаётганлиги юзасидан шикоятлар сони ортиб бормоқда…

Масалан, 2019 йилда тасдиқланган 56 минг сўмлик суғурта мукофоти миқдори суғурта ташкилотлари учун зарарларни қоплашга етарли бўлмаяпти. Шу сабабли тўловлар кечиктириб келинмоқда. 40 млн. сўм суғурта суммаси ҳам зарарлар бўйича харажатларини етарли даражада қопламаяпти.

Мазкур муаммони ечими сифатида асосли ҳисоб-китоблар натижасида, яъни транспорт воситалари эгалари ва суғурта ташкилотлари учун мақбул суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш режалаштирилмоқда.

Регулятор ушбу масала юзасидан таклиф ва мулоҳаза сўрамоқда.
33.0K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-05-29 09:30:03 Таиланд 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. Улар қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди.

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.
36.3K views06:30
Ochish/sharhlash
2024-05-28 16:20:48
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин музокаралар ҳамда ҳудудлар кенгаши йиғилишидан сўнг тонгги соат учгача мулоқотни давом эттирди. Бу маълумотни «Газета.uz»га Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади.

«Мулоқот жараёнида Ўзбекистон ва Россиянинг вазирлари ва ҳудудлари раҳбарлари телефон орқали кўрсатма ва топшириқлар олмоқда», — деди у.

Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасбини уйига таклиф қилганини билдирди.
36.3K viewsedited  13:20
Ochish/sharhlash
2024-05-28 16:08:10 Жаҳон банки Ўзбекистонда ИНСОН ижтимоий лойиҳасини амалга ошириш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратади.

Лойиҳа доирасида сифатли ижтимоий хизмат тақдим этиш, муҳтож шахсларга замонавий турдаги реабилитация хизматларини кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш, зўравонлик қурбони бўлган аёлларга комплекс хизмат кўрсатиш, иқлим ўзгариши ва мослашувчан ижтимоий ҳимоя бўйича ходимларни тегишли дастурлар асосида ўқитиш мақсад қилинган.
34.5K viewsedited  13:08
Ochish/sharhlash
2024-05-28 14:39:22 Президентнинг «Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони
40.4K views11:39
Ochish/sharhlash
2024-05-28 13:25:06
4 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик InfinBANK'ни танлади

Тўрт миллиондан ортиқ мижоз молиявий бошқарув учун InfinBANK'ни танлади, бу банкнинг барқарор ривожланаётганидан далолат беради.

Яқинда Moody's Ratings халқаро рейтинг агентлиги InfinBANK кредит рейтингини B2 дан B1 га кўтарди. Бунга активларни юқори сифати, рентабеллик ва барқарор молиялаштириш профили сабаб бўлиб келмоқда. Рейтинг мижозлар учун инвестиция қарорларини қабул қилишда молиявий барқарорлик ва хавфни баҳолашга ёрдам беради.

InfinBANK SAP дастуридан фойдаланади, бу банкка ички жараёнларни автоматлаштириш ҳамда ишончлилик ва хавфсизликнинг энг юқори даражасини таъминлаш имконини беради. Бундай технологиялар мижозларнинг ўзгарувчан эҳтиёжларига мослашишга ёрдам беради. Натижада InfinBANK мунтазам равишда янги маҳсулот ва хизматларни тақдим этади.

Шунингдек, InfinBANK InfinBLACK кредит картасини ҳам ишга туширди, бу банкнинг пулларидан мижозлар маълум муддат фоизсиз фойдаланишлари имконини берувчи янги турдаги маҳсулот бўлиб, ҳозирда кўплаб мижозларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Реклама
33.6K views10:25
Ochish/sharhlash
2024-05-28 11:11:40
2024 йилнинг январь-апрель ойларида энг кўп солиқ тўлаган давлат улуши бор ва хусусий компаниялар ўнталиги.

Газета.uz’нинг эътибор қаратишича, Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бўлган «Ўзтрансгаз» компаниясининг солиқ тушумлари апрелда 6,6 бараварга камайди.

Компания мартда 127 млрд сўм солиқ тўлаган бўлса, апрелда тушумлар 19 млрд сўмгача пасайди. Шунингдек, 2024 йил 1-чорагидаги тушум кутилганидан 87 млрд сўм кам бўлди.
35.1K viewsedited  08:11
Ochish/sharhlash
2024-05-28 11:05:55
Самарқандда Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «Ялангтўш Баҳодир» фильми премьераси бўлиб ўтди.

Айтишларича, Ялангтўш Баҳодир (Регистон ансамбли асосчиси, Самарқанд ҳокими) ҳақидаги тарихий фильмда Голливуд каскадёрлари ҳам ишлаган. Суратга олиш ишлари павильонда олиб борилган.
35.9K views08:05
Ochish/sharhlash
2024-05-27 19:06:55
Россия президентининг давлат ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатлар:

– Икки давлат ҳамкорлигининг устувор йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;

– Ўзбекистонга метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Биргаликда кино ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Илмий технологиялар соҳасида қўшма танловлар ўтказиш тўғрисида битим;

– Балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

– 2024–2026 йилларга мўлжалланган маданият соҳасида ҳамкорлик дастури;

– 2025–2026 йилларга мўлжалланган туристлар оқимини ошириш бўйича ҳамкорлик дастури;

– Товар айирбошлашни кўпайтириш мақсадида саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;

– 2024–2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари режаси;

– Фитосанитария соҳасида рақамли ҳамкорлик тўғрисида битим;

– 2024–2025 йилларга мўлжалланган карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;

–“Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети” федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида меморандум;

– Соғлиқни сақлашни ташкил этиш масалалари бўйича; тиббиёт мақсадидаги дори воситаларини, тиббий буюмларни ва юқори технологик даволаш усулларини тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённомалар;

– Ўзбекистон ҳудудида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар;

– Тошкентда Бутунроссия ташқи савдо академиясининг филиалини очиш тўғрисида битим ва бошқалар.

Манба
41.2K viewsedited  16:06
Ochish/sharhlash
2024-05-27 18:48:20 Оиладаги зўравонликка қарши жиноий жавобгарлик кучайтирилганига бир йил бўлганлиги муносабати билан суд амалиётига бағишланган таҳлил эълон қилинибди.

Суд статистикасига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ 2638 та жиноят иши ҳамда 10 091 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Олий суд ахборотига кўра, МЖтКнинг 59−2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2344 нафарига жарима, 1999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Жиноят кодексининг 126−1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Хусусан, 2024 йилнинг биринчи чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланган 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси билан оилавий ва маиший зўравонликда айбланган 4 343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 2 344 нафарига жарима жазоси, 1 999 нафарига маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Манба
33.9K views15:48
Ochish/sharhlash