Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 81.04K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-08 09:16:56
Шаҳноза Мирзиёва Хитой ногиронлар федерацияси вакиллари билан учрашди

Пекинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси ва Хитой Халқ Республикасининг Фуқаролик ишлари вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакат ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.
34.7K viewsedited  06:16
Ochish/sharhlash
2024-05-07 16:04:53 Шу йилнинг 8 май куни соат 10:00 да 4500 та Chevrolet Lacetti русумидаги автомобилга онлайн шартнома очилади. Машиналарни кутиш керак бўлмайди. Пулини тўлаб олиб кетавериш мумкин - UzAutoMotors
49.9K viewsedited  13:04
Ochish/sharhlash
2024-05-07 12:13:02 АҚШ элчихонаси маълум қилишича, 2024 йилнинг 10 июнидан ноиммиграцион виза мурожаати учун тўловни аввалдан икки усулда: Ўзбекистондаги белгиланган банк бўлинмаси орқали маҳаллий валютада ёки онлайн тарзда АҚШ долларида амалга оширишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, виза мурожаатчилари маъқулланган визаларни, тегишли ҳужжатларни тақдим этиш бўлинмасидан қабул қилиб олишлари ёки қўшимча тўлов орқали, тўғридан-тўғри ўз уйларига ёки офисга етказиш хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
31.6K views09:13
Ochish/sharhlash
2024-05-07 09:55:15
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Фарғонада Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик хизмати идоралари раҳбарлари билан учрашибди. Музокараларнинг асосий мавзуси умумий хавфсизлик, терроризм, наркотрафикка қарши курашиш ҳамда чегара масалалари бўлибди.

Афтидан, Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон учун чегара муаммоларини ҳал қилиш йўлида бетараф ва яхши қўшни сифатида воситачилик қилмоқда. Бу яхши.
34.7K viewsedited  06:55
Ochish/sharhlash
2024-05-07 08:03:02 Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони
34.0K views05:03
Ochish/sharhlash
2024-05-07 08:00:24
Коррупция

Қўштепа тумани прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Наманган вилоятининг Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди.

Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ва унинг ўринбосари ҳибсга олинган.

Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.
37.1K viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash
2024-05-06 19:29:25 Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади.
39.6K views16:29
Ochish/sharhlash
2024-05-06 19:27:26 Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.
46.9K viewsedited  16:27
Ochish/sharhlash
2024-05-06 12:51:32
Жорий йилнинг 1-2 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар залида “Инсон учун” савдо кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорлар, шунингдек, ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Кўргазма доирасида тадбиркор ва ҳунармандлар билан вазирлик, давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида 350 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар имзоланди.
36.9K views09:51
Ochish/sharhlash
2024-05-05 15:17:27
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев
31.0K views12:17
Ochish/sharhlash