Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Меҳрли қўллар” фонди ҳамда C | davletovuz

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Меҳрли қўллар” фонди ҳамда Click компанияси ҳамкорлигида ишга туширилган “Инсон учун” хайрия платформаси орқали йиғилган маблағлар ёрдамида туғма патологик муаммоси бўлган 50 нафар болага ёрдам кўрсатилди.

Икки ой давомида мазкур платформага жойлаштирилган маълумотлар асосида 1 миллиард 312 миллион сўмдан ортиқ хайрия маблағлари йиғилган.

Маълумот учун, “Инсон учун” хайрия платформаси жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилганди. Платформа орқали беморларга хайр-эҳсон қилиш ҳамда ёрдам пуллари мақсадли сарфланаётганини кузатиб бориш мумкин.