Get Mystery Box with random crypto!

Тайинловлар: Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович Андижон давлат | davletovuz

Тайинловлар:

Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович Андижон давлат университети ректори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Йўлдошев Акрамжон Султонмуродович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У тайинловга қадар Фискал институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.

Баҳодиров Азизбек Абдулазизович Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида ишлаган.

Неъматов Шерзод Қаландарович Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Манба