Get Mystery Box with random crypto!

Uzum Click билан битимдан воз кечишга қарор қилган Uzum компа | davletovuz

Uzum Click билан битимдан воз кечишга қарор қилган

Uzum компанияси матбуот хизмати маълум қилишича, компаниянинг директорлар кенгаши таҳлиллардан сўнг Click билан битимдан воз кечишга қарор қилгае. Компания ўз экотизими доирасида сервисларини ривожлантиришга эътибор қаратади.

Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Uzum экотизими ва тўлов ташкилоти бирлашиш ва Due Diligence процедурасини бошлаш ҳақидаги режаларини эълон қилган эди. Бунинг натижасида Uzum ва Click битимни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ариза топширишлари керак эди.

Аммо инвестициядан олдинги ўрганиш натижаларига кўра Uzum бирлашмаслик ва ўз экотизими ҳамда бренди доирасидаги сервисларни ривожлантиришга эътибор қаратиш тўғрисида қарор қабул қилган.