Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.54K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-05-21 09:29:49
InfinBANK бош совринига iPhone 15 PRO қўйилган акцияга старт берди

InfinBANK мобил иловасида 20 000 сўмдан ортиқ миқдордаги исталган транзакцияни амалга оширинг ва бош совринига iPhone 15 PRO қўйилган акция иштирокчисига айланинг.

Акция 2024 йилнинг 22 апрелидан 22 июлига қадар давом этади. Акцияда жами 13 та соврин мавжуд — ҳар ҳафта учун биттадан:
• учта iPhone 15 PRO
• ҳар бири 1 000 000 сўмдан ўнта пул мукофоти


Иловани юклаб олинг ва ютуқли ўйинда иштирокингизни ҳозироқ бошланг.

*бир иштирокчи бутун акция давомида фақат битта совринни ютиши мумкин

Реклама
33.2K views06:29
Ochish/sharhlash
2024-05-21 09:01:55 2024 йилнинг 11 июнидан Шенген виза (C туридаги) нархи тахминан 12%га ошар экан. Ҳозирги 80 евродан 90 еврога кўтарилади.
32.5K viewsedited  06:01
Ochish/sharhlash
2024-05-20 19:10:27 Shaffof бренди остидаги газ шохобчалари масъулларига суд ҳукми ўқилди

Бренд мутасаддилари биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун уюшган гуруҳ тузиб, 2018-2023 йиллар давомида қарийб 450 млрд сўм солиқларни тўламаган. Улар 1 трлн 376,5 млрд сўмлик савдо тушумларини яшириб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини ҳам жуда кўп миқдорда бузган. Иш доирасида 100 дан ортиқ “метан-заправка”, 120 га яқин енгил ва юк автомобиллари хатланди.

Манба
41.7K views16:10
Ochish/sharhlash
2024-05-20 18:26:56
Абдурасул Абдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
36.8K views15:26
Ochish/sharhlash
2024-05-20 17:55:27
“Ўзагросуғурта” юқори самарадорликка эришмоқда

ЎзМММда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2023 йил сарҳисоби ҳамда 2024 йил I чоракдаги фаолияти таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Ўзагросуғурта” АЖнинг 2023 йилда таъминланган суғурта мукофотлари 393 млрд 152 млн сўмни ташкил қилди. Суғурта шартномалари бўйича олинган мажбурият ҳажми 180 трлн 423 млрд 68 млн сўмни ташкил қилди. Шу даврда жами 715 314 дона суғурта шартномалари тузилди. Шартномаларнинг аксариятини аҳоли соғлиғи ва мол-мулки билан боғлиқ суғурталар ташкил этади. Мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 50 млрд 469 млн сўмлик суғурта товонлари тўлаб берилди.

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзагросуғурта” AЖнинг молиявий барқарорлик рейтингини “ББ-” (“Барқарор” прогнози) даражасида тасдиқлади.

“United Registrar of Systems” халқаро сертификатлаштириш уюшмаси “Ўзагросуғурта” АЖ фаолиятини ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.

Иккинчи халқаро “Tashkent Digital Marketing forum 2024” форумида жамият “2023 йилда Ўзбекистон бўйлаб юқори сифатли суғурта хизматларини тақдим этиб келаётган ҳамда энг кенг тармоққа эга бўлган компания” номинацияси бўйича мукофотни қўлга киритди.

2024 йилнинг I чораги якунлари кўрсаткичларида ҳам самарадорлик кўзга ташланди. Хусусан, I чорак давомида 55,2 млрд сўм суғурта мукофотлари таъминланди. Чорак давомида жами 104 774 та суғурта шартномалари тузилиб, 25,8 трлн сўм суғурта жавобгарлиги олинди. Олиб борилган жавобгарликлар доирасида жами 15,3 млрд сўм суғурта товони тўлаб берилди.

Батафсил | Реклама
34.8K views14:55
Ochish/sharhlash
2024-05-20 12:30:01
Туронбанк янги кўчма мобил офисни ишга туширди

Туронбанк бренди билан жиҳозланган мазкур автобанк жисмоний ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга жойига чиққан ҳолда хизмат кўрсатади.

Онлайн ва оффлайн микроқарз ажратиш
Омонат очиш ва ҳисобланган фойдани етказиш
Пластик карточкага буюртма қабул қилиш
Халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш
Валюта айирбошлаш амалиётини бажариш
Барча турдаги тўловларни қабул қилиш.

Бу айниқса Туронбанкнинг корпоратив мижозларига қулай. Барча амалиёт учун мобил офиснинг ўзи уларнинг корхонасига боради.

Батафсил | Реклама
36.4K views09:30
Ochish/sharhlash
2024-05-20 10:39:56
Эркин Мадорбекович Муҳиддинов — Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
37.8K views07:39
Ochish/sharhlash
2024-05-20 10:07:17 Президент Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.
37.6K views07:07
Ochish/sharhlash
2024-05-20 07:06:58 Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган - Mehr ахборот агентлиги
41.8K views04:06
Ochish/sharhlash
2024-05-20 06:25:06 Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокати бўйича:

қутқарувчилар узоқ уринишлардан сўнг вертолёт қулаган жойга етиб борди.

вертолёт бутунлай ёниб кетган.

Расмий ОАВ вертолёт бортидаги шахсларнинг “тириклигига ишоралар” йўқлигини билдирган.

Вертолёт бортида Раисийдан ташқари мамлакат ташқи ишлар вазири ва бошқа шахслар ҳам бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистон Эронга Иброҳим Раисий бўлган вертолётни топишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
43.7K views03:25
Ochish/sharhlash