Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Telegram kanalining logotibi davletovuz — davletovuz
Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.47K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-05-31 15:07:19 Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 27 мартдан буён илк марта 12 600 сўмлик қийматдан пасайди. Июнь ойининг илк иш кунида долларнинг расмий қиймати 12 599,85 сўмни (-19,98 сўм) ташкил этади.
37.2K views12:07
Ochish/sharhlash
2024-05-30 16:45:07
Хорижда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳақида ҳикоя қилувчи O‘zbekistonlik.STUDENTS лойиҳасининг АҚШ мавсумига старт берилибди.

Янги мавсумнинг бешинчи эпизоди премьерасида қаҳрамон сифатида George Washington University ва California State University талабалари бўлишган. Улар Вашингтон ва Лос-Анжелесдаги ҳаёт, орзулар мамлакати Америкадаги таълимнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришган.

Лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида суратга олинган. Унинг ҳамкорлари - Ucell мобил оператори ва Chevrolet Uzbekistan бренди. Лойиҳа қаноти эса Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси.

Фильмни Uzbekistan's Club YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
6.2K views13:45
Ochish/sharhlash
2024-05-30 14:50:47 Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотининг 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган 14-вазирлар конференциясигача ташкилотга аъзо бўлишни режа қиляпти. Бу ҳақда ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси Жамшид Ходжаев маълум қилди, дейилади ЖСТ сайтида.
19.1K views11:50
Ochish/sharhlash
2024-05-29 19:41:26 Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкка тегишли бўлган “Toshkent City” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли бинолари сотувга қўйилди.

“KPMG” компанияси консультант сифатида жалб қилинган.
33.5K views16:41
Ochish/sharhlash
2024-05-29 18:42:39
Халқ банкнинг Тошкент шаҳар Қатортол кўчасидаги собиқ бош офиси биносининг сотуви якунланиб, объект “Oasis Samarkand” компаниясига 119,7 млрд сўмга сотилди.

Очиқ маълумотларга кўра, ғолиб “Oasis Samarkand” МЧЖ 2013 йилда Самарқанд шаҳрида ташкил қилинган. Фаолияти – ресторанлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш бўйича хизматлар кўрсатиш, устав фонди – 2,26 млрд сўм. Компаниянинг 100 фоиз улушдори – Далеров Амир Дилшодович.
31.6K views15:42
Ochish/sharhlash
2024-05-29 18:03:35
UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди

Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда.

Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар.

Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар

Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз мурожаат қилинг.

Батафсил:
+998788880800
https://udea.uz/courses/

Telegram Instagram
Facebook  LinkedIn
Реклама
29.2K views15:03
Ochish/sharhlash
2024-05-29 12:44:01 Мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда

Регуляторга кўра, “сўнги йилларда суғурта ташкилотлари томонидан суғурта товонларини ўз вақтида тўланмаётганлиги ҳамда тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаётганлиги юзасидан шикоятлар сони ортиб бормоқда…

Масалан, 2019 йилда тасдиқланган 56 минг сўмлик суғурта мукофоти миқдори суғурта ташкилотлари учун зарарларни қоплашга етарли бўлмаяпти. Шу сабабли тўловлар кечиктириб келинмоқда. 40 млн. сўм суғурта суммаси ҳам зарарлар бўйича харажатларини етарли даражада қопламаяпти.

Мазкур муаммони ечими сифатида асосли ҳисоб-китоблар натижасида, яъни транспорт воситалари эгалари ва суғурта ташкилотлари учун мақбул суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш режалаштирилмоқда.

Регулятор ушбу масала юзасидан таклиф ва мулоҳаза сўрамоқда.
33.0K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-05-29 09:30:03 Таиланд 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. Улар қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди.

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.
36.3K views06:30
Ochish/sharhlash
2024-05-28 16:20:48
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин музокаралар ҳамда ҳудудлар кенгаши йиғилишидан сўнг тонгги соат учгача мулоқотни давом эттирди. Бу маълумотни «Газета.uz»га Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади.

«Мулоқот жараёнида Ўзбекистон ва Россиянинг вазирлари ва ҳудудлари раҳбарлари телефон орқали кўрсатма ва топшириқлар олмоқда», — деди у.

Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасбини уйига таклиф қилганини билдирди.
36.3K viewsedited  13:20
Ochish/sharhlash
2024-05-28 16:08:10 Жаҳон банки Ўзбекистонда ИНСОН ижтимоий лойиҳасини амалга ошириш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратади.

Лойиҳа доирасида сифатли ижтимоий хизмат тақдим этиш, муҳтож шахсларга замонавий турдаги реабилитация хизматларини кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш, зўравонлик қурбони бўлган аёлларга комплекс хизмат кўрсатиш, иқлим ўзгариши ва мослашувчан ижтимоий ҳимоя бўйича ходимларни тегишли дастурлар асосида ўқитиш мақсад қилинган.
34.5K viewsedited  13:08
Ochish/sharhlash