Get Mystery Box with random crypto!

'Crocus City Hall' даги терактдан кейин Россия мигрантлар ишла | 23.5° бурчак остида

"Crocus City Hall" даги терактдан кейин Россия мигрантлар ишлари бўйича ташкилот тузишга қарор қилди — Ведомости

Нашрнинг ёзишича , миллатлараро ва миграция сиёсатига масъул бўлган алоҳида идора бевосита президентга бўйсунади. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Миллий ишлар бўйича федерал агентлик ва Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бош бошқармаси бу каби масалалар билан шуғулланмоқда.

Нашрнинг учта манбасига кўра, янги бошқарма ушбу ваколатлар бирлаштириладиган вазирликка айланиши мумкин. Унга ҳуқуқ-тартибот органларининг юқори мартабали ходими раҳбарлик қилиши режалаштирилмоқда.

@burchakostida