Get Mystery Box with random crypto!

Олмазор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди Банк тизими | 🇺🇿Банкир кундалиги

Олмазор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Банк тизимидан чиққан яна бир истиқболли кадр раҳбарлик лавозимига тайинланди.

Сарвар Исмаилов Олмазор тумани ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Сарвар Исмаилов 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2015 йил Тошкент шаҳридаги Сингапур Менежментини ривожлантириш институтини ва 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати Банкларда мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб фаолият юритган.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг