Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.43K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 305

2021-05-27 11:36:42
Банкирлар кредит ундируви жараёнида.

Ой охирига яқинлашгани сари бу мавзу янада кўпроқ кўтарилаверади.

Ҳурматли кредит олган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари! Тижорат банкларининг бири ёки бир нечтасидан олган кредитларингизни имконини қилиб, шартномада белгиланган график асосида тўлаш ҳаракатини қилинг.

Бир нарсани ёдингизда тутингки, ушбу қарздорликни ҳар қанақа ҳолатда ҳам бугун тўламасангиз, кейинроқ тўлайсиз, тўлашга мажбурсиз. Ҳар бир кечиктирилган кун ўзингизнинг зарарингизга ўтаётганини унутманг.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
25.4K views08:36
Ochish/sharhlash
2021-05-27 11:01:07
TASHKENT INDEX — ишлаб чиқариш ва экспорт учун қулай мажмуа

Шахсий ишлаб чиқариш майдонингизга эга бўлинг!

Самарали ва тезкор экспортни йўлга қўйинг.

Ишлаб чиқариш майдонлари:
1283 м² гача
Кичик цехлар учун майдонлар:
60 м² гача

Батафсил маълумот: +998559009999
Telegram: @mimargroupuz

__
Реклама
18.5K views08:01
Ochish/sharhlash
2021-05-27 10:29:30
Tez kunda. Boulevard — Tashkent City'dagi Yevropa mavzesi.

+998712022222
dreamcity.uz

Reklama
14.3K views07:29
Ochish/sharhlash
2021-05-26 19:37:52
#Тезкор

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Magic City disneyland кўриниши, кўринг ва завқланинг.
13.3K views16:37
Ochish/sharhlash
2021-05-26 19:30:10
Банкларда кредит ундирувига старт берилди.

Президентимиз топшириғидан кейин жойларда ҳокимликлар номига сўровни бошлаган. Банкирларни ўзига бўйидан эни узун жадваллар тўлдиртирилмоқда.

Президент кўрсатмасида айтилганидек, сектор раҳбарлари масъулияти кўриб чиқилгани йўқ. Чунки, бундай қилинадиган бўлса калтакнинг 25 фоизи ўзига ҳам тегадида. Шунинг учун, «Шу пайтгача қилган ишинг... Ўзимни ишим каммиди... Буларни ўзида гап кўп, ўзини текшириш керак... Кредитларни катта холангга бергансан... Ўрганмай бергансан...» каби, ўзини оқлаш, банкирни ....ш мазмунида танбеҳу дашномлар берилмоқда.

Хавотир олманг Ҳоким бува ва унинг 1-ўринбосарлари. Навбати билан, улгурганимизча вазиятни ёритиб борамиз. Билиб турибмиз, Президент топшириғига муносабатингиз хўжакўрсинга холос. Сиз банкирга мададкор бўлинг, «аравасини тортмаётган» тизимларни ишлатиб беринг. Шунда ҳудудингизда ресурс бемалол бўлади, шунда яна кредитлар ажратилади.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
14.2K viewsedited  16:30
Ochish/sharhlash
2021-05-26 15:30:02 ​​ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА КЎПЧИЛИК СЎРАЁТГАН САВОЛЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

САВОЛ:
Маҳаллада қўшним уйини сотмоқчи. Мен шу уйни сотиб олишим учун банкдан кредит сўрасам, банк фақат янги қурилган уйлар учун ипотека кредити бериши мумкинлигини айтди. Қўшнимнинг уйини сотиб олиш учун банкдан ипотека кредити олишим мумкинми? 

ЖАВОБ:
Албатта, мумкин.
Бугунги кунда 8 та тижорат банклари (Ипотека-банк, Асака банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоққурилишбанк, Туронбанк, Агробанк, Ҳамкорбанк ва Халқ банки) томонидан “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун 20 йил муддатга 323,0 млн. сўмгача, уй-жой таъмирлаш учун эса 10 йил муддатга 80,0 млн. сўмгача ипотека кредитлари ажратилмоқда.

Бунда бошланғич бадал миқдори сотиб олинадиган уй-жой қиймати ва таъмирлаш учун лойиҳа смета қийматининг 25 фоизини ташкил этади.

Ушбу фуқаро мазкур уй-жойни сотиб олиш учун юқорида келтирилган тижорат банкларидан белгиланган тартибда ипотека кредити олиши мумкин.

САВОЛ:
Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олмоқчиман, лекин банкка мурожаат қилганимда менинг ойлик даромадларим етмаслигини айтишди, ушбу ҳолатда яқин қариндошларим даромадини ҳам тақдим этсам бўладими?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан юқорида қайд этилган 8 та тижорат банклари томонидан ажратилаётган ипотека кредитларини олишда фуқароларнинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.

Фуқароларнинг даромадлари етмаган тақдирда бир уйда истиқомат қилувчи сифатида доимий рўйхатдан ўтган яқин қариндошларининг даромадларини тақдим этиши мумкин.

Шунингдек, Янги тартиб доирасида ипотека кредити олишда фуқароларнинг қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан ошмаслиги лозим.

Ипотека кредит олишда фуқароларнинг даромадлари етмаган тақдирда ўзи билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадларини, шунингдек, Давлат солиқ хизмати органи томонидан уй-хўжалигидан олинган даромадларни акс эттирувчи декларация ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа даромадларни тасдиқловчи маълумотлар тақдим этиши мумкин.

САВОЛ:
Иккиламчи бозордан квартира сотиб олмоқчиман, дастлабки бадални қоплаш учун субсидия олсам бўладими?

ЖАВОБ:
Йўқ.
Субсидия маблағлари Янги тартибга доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олишда дастлабки бадал ва/ёки фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ва якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун эса фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.

САВОЛ:
Мен янги тартиб доирасида барча шартлар ва ҳужжатларга мувофиқ банкка кредит сўраб мурожаат қилдим. Шунда ҳам банк менга кредит ажратмади. Бу борада кимга қилсам бўлади?

ЖАВОБ:
Янги тартиб доирасида ипотека кредити олиш учун фуқароларга ўрнатилган мувофиқлик мезонлари бўйича ўтмоқчиман:

18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши;

доимий даромадга, шунингдек, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни қайтариш имкониятига эга бўлиши; 

қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаслиги; 

аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

cотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши ва бошқа мувофиқлик мезонлариги мос бўлиши лозим.


Тижорат банклари фуқаролар мазкур мувофиқ мезонларига мос келмаганда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари ажратишни рад этиши мумкин.

Юқорида қайд этилганлардан бошқа асоссиз ҳолатларда ипотека кредити ажратилиши рад этилганда ёки кечиктирилганда фуқаролар Марказий банкнинг 71-200-00-44 ёки 71-212-62-05 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилади.

Марказий банк Департамент директори Камрон ЎТБОСАРОВ жавоб берди.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
19.3K views12:30
Ochish/sharhlash
2021-05-26 09:25:55
ТАБРИКЛАЙМИЗ

Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик идора, муассаса ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиларининг 2021 йил 1-чоракдаги фаолияти самарадорлиги натижалари маълум қилинди.

Марказий ташкилотлар ичида энг яхши матбуот котиби сифатида Марказий банк матбуот котиби А.Назаров (90,3 балл) эътироф этилган бўлса, тижорат банклари ичида энг яхши кўрсаткичга Қишлоққурилишбанк матбуот котиби Ш.Орипов (82,6 балл) эга бўлди. Ундан кейинги ўринда Ўзсаноатқурилишбанк матбуот котиби Б.Бозоров (79,8 балл) жой олган.

Қолганлардан ҳам яхши кўрсаткичларга эга бўлишга интилишларини сўраб қоламиз.

Аввалги ҳолат.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
21.5K viewsedited  06:25
Ochish/sharhlash
2021-05-25 15:31:55
Барча валюталар курслари ошди.

2021 йил 26 майдан валюталар курси:

1$ - 10 601,54 (+ 4,78)
1€ - 12 992,19 (+ 51,43)
1₱ - 144,51 (+ 0,61)
1¥ - 97,44 (+ 0,12)


Доллар 10600 сўмлик маррадан ҳам ошди.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
15.6K viewsedited  12:31
Ochish/sharhlash
2021-05-25 15:19:33 Юрист Баҳодир Аҳмедов мактаб ўқувчиларнинг ота-онасидан олинадиган тилхатлар бўйича ўз фикрларини билдирибди.

https://t.me/bahodirahmedoff/4596

Ота-она сифатида ўқиб чиқишни тавсия қиламан. Фарзанд тарбиясига умуман бефарқ бўлманг.


@bankirkundaligi
15.9K views12:19
Ochish/sharhlash
2021-05-25 09:01:12 ​​​​ФОЙДАЛИ БОТЛАР
(2-тўплам)

Бугун телеграмдан чиқмасдан туриб кўп масалаларни ҳал этиш мумкинлигини биласизми?

@HUMOcardbot - Humo тизими ишлаб чиққан, картангиздаги қолдиқ маблағлар ўзгариши ҳақида ахборотга эга бўлиб борасиз. Барча банк ходимлари бу ботга уланишингизга ёрдам беради.

@iyb_cc_bot - Ипак йўли банки мижозлари ўз кредитлари ҳақида маълумот олишлари ва асосийси, кредитларини уйдан туриб тўлашлари мумкин.

@mibuzbot - республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотларни олиш мумкин.

@hgt_abonent_bot - табиий газ истеъмолчилари ҳисоблагич кўрсаткичларини мустақил тарзда киритиш, газ истеъмоли ҳажми бўйича маълумотни олиш, рўйхатдан ўтиш ва шахсий ҳисоб рақамни доимий текшириш, шунингдек, газ таъминоти учун тўловларни ҳам амалга оширишлари мумкин. Газдан келдик дейишса ишонманг, улар фирибгар бўлиши мумкин.

@UzbWeather_Bot - яшаш манзилингиз бўйича кунлик об-ҳаво маълумотини олишингиз мумкин.

@xbInfo_bot - Халқ банкида юридик шахслар учун ажратиладиган мавжуд кредитлар тўғрисида маълумот беради. Кредит тури жуда кўп.

@uzst_bot - ичимлик сув ва канализация хизматлари учун ушбу бот орқали тўловларни амалга оширишингиз, қарздорликларни аниқлашингиз мумкин.

@consumergovuz_bot - Истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқингиз бузилган ҳолатларда, ушбу ботга хабар юборишингиз мумкин.

@stopnarko_bot - АОКА ва ИИВ Ахборот хизмати ҳамкорликда ишланган, унга наркотик моддалари рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар юборишингиз мумкин.

@tekshiruvinfo_bot -Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган хизмат орқали тадбиркорлар ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни олиш имкониятига эга.

Тўплам @bankirmanbot томонидан тузилди. 1-тўплам шу ерда.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
21.0K views06:01
Ochish/sharhlash