Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.43K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 306

2021-05-24 12:34:10
Яшаш қиймати индекси - 2021 йил учун.

Индекс озиқ-овқат, ресторанлар, транспорт ва коммунал хизматлар нарҳларини солиштириш натижалари бўйича тузилган.

(Индексни аниқлашда Нью-Йоркнинг базавий кўрсаткич сифатида олинган, 100 га тенг. Масалан, Россияда 33 кўрсаткичи мавжуд, яъни бу ерда ҳаёт Нью-Йоркка қараганда 67 фоизга арзонроқ. Ҳудди шундай мамлакатимиз индекси 27, бу дегани бизда ҳаёт кечириш Нью-Йоркка қараганда 73 фоиз арзон).

Таҳлилчиларга кўра, мамлакатимиз жаҳон бўйича энг арзон мамлакатлар ичидан жой олган. Ўрганилган 138 та мамлакатлар ичида 133-ўриндамиз. Биздан кейин Афғонистон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Ливия ва Покистон бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, мамлакатларнинг фаровонлик даражаси кўрсаткичларини эълон қилган эдик. Унда мамлакатимиз 97-ўринда эди.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
16.7K views09:34
Ochish/sharhlash
2021-05-23 21:13:07 ​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

Марказий банк долзарб саволларга жавоб берди.

Оилавий тадбиркорликни қандай бошлаш мумкин?

Қайси соҳаларга имтиёзли кредитлар ажратилади?

Ёшлар учун имтиёзли кредит олишнинг шартлари нималардан иборат?


Агробанк Visa картасини очиш учун банкка бориш шарт эмас. Банк картоматларидан фойдаланиш кифоя. Агробанк Mobile иловаси ёрдам беради.

Давр банк Кредит карта таклиф этди. Миқдори 30 млн. сўмгача, муддати 48 ойгача, фоизи 26,99. Кредит 60 дақиқа ичида расмийлаштирилади.

Ziraat bank Uzbekistan филиали Самарқандда иш фаолиятини бошлаганини эълон қилди.

Туронбанк "Офис" тариф режасига кўра, банкда янги ҳисобрақам очсангиз йил давомида дебет айланма учун 0 фоиз эканини такроран эслатди.

Трастбанк 17 май куни акциядорларнинг навбатдаги 2020 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилишини ўтказди.

Равнақ банк RBK-Mobile иловаси орқали 3 дақиқа ичида микроқарз олишни таклиф этди.

Orient finance bank ҳамкор дўконларидан маҳсулот олиш учун муддатли тўлов картасини тақдим этди. Миқдори 20 млн.сўмгача, муддати 12 ойгача, фоизи 0%.

Ўзмиллийбанк Milliy мобил иловаси орқали 5 млн. сўмгача бўлган кредитни 5 дақиқа ичида Миллий банк ойлик маош картасига олиш мумкинлигини маълум қилди.

Савдогарбанк микроқарз тақдим этди. Фоизи 1 йилга 26%, 2 йилга 26,9%, миқдори 50 млн. сўмгача.

Қишлоққурилишбанк хўжалик юритувчи субъектларнинг сўм маблағларини хорижий валютага конвертация қилиш ва чет эллик ҳамкорлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни 30 дақиқада амалга оширилишини маълум қилди.

Тенге банк 18 май куни мамлакатимизда ўз фаолиятини бошлаганининг 2 йиллигини нишонлади.

Капиталбанк 48 ой муддатга CHevrolet Trailblazer ни автокредитга олишни таклиф этди. Бошланғич бадал 35%, кредит фоизи 20,99%.

Asia alliance bank MasterCard Alliance ва MasterCard Alliance gold карталарини БEПУЛ очишни таклиф этди. Ушбу карталарнинг ҳисоби сўм билан тўлдирилади ва Интернет-дўконлардан сотиб олиш пайтида ҳамда чет элга саёҳат қилишда бир лаҳзада конвертация содир бўлади.

Халқ банки Болалар хазинаси омонатини таклиф этди. Муддати 7 ёшдан 18 ёшгача, фоизи 17%, бошланғич бадал 100 минг сўм.

Алоқабанк 21 май куни банк томонидан ёшларнинг бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугунги кунда тижорат банкларида мавжуд автокредитлар ва уларнинг шартларини эълон қилдик.

Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

Қуйидаги видеода Марказий банк мутахассиси Тадбиркорлик йўналишида ёшлар учун қандай имтиёзлар мавжуд? Имтиёзли кредитдан фойдаланишда қандай талабларга жавоб бериш керак? - каби саволларга жавоб беради.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
7.4K views18:13
Ochish/sharhlash
2021-05-23 13:00:56 Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам қараб ўтирмади, қўрқмади...

- Ҳей деди, кўрсатманггаям деди, иш вақтингаям, карантинингаям, шу йиғилишни қилишга рухсат сўрашим керак бўлганларингаям деди. Айниқса, ҳаммангни ортингдаги - иш вақтидан ташқари ишлатаётганларни назорат қиладиган Меҳнат инспекциянгаям деди.

Қўрқмади, ўзидан бошлаб 166 та одамни рўйҳатини туздирдида, эрталаб соат 7:00 га йиғилишга чақириб қўяқолди. Бу вилоятдан қатнашадиганлар дедида, ичи чиқмасдан туманларда ҳам шуларни қуйи тизим раҳбарлари қатнашсин деди.

Нима ҳамма йиғилиш қилаверади, мен бир четда тураманми деди.

Меҳнат инспекцияси эса бизни ҳаммадан ёмон кўради. Ишламаслигини кўрсатиб борамизда. Бизни эмас, «Уларни» ёмон кўринг, биз санашни бошлаганмиз. Санаб бораверайликчи, ижтимоий тармоқдаги нечта мурожаатга бефарқ тура оласиз экан.

#Меҳнат_инспекциясига_N4

U.P.D.: Юқоридаги хабардан сўнг, мажлиснинг бошланиш вақти 8:30 га кўчирилибди. Шунисига ҳам раҳмат.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
17.1K viewsedited  10:00
Ochish/sharhlash
2021-05-23 10:09:42
АВТОКРЕДИТ КЕРАКМИ?

Машинани банкдан олинг, тинч ухланг.

Қайси банкда кредитга автомашинани энг қулай кўринишда олиш мумкин?

Автокредитни 48 ой муддатга олиш мумкинлигини биласизми?

Автокредит олиш учун банкка қандай ҳужжатлар топшириш керак?

Уй-жойни ҳам банкдан ипотека кредитига олишни биласизми? Янги уй-жой ҳам эски уй-жой ҳам олса бўлади. Қандай қилиб?

Барча саволларнинг жавобини ўқинг. БАТАФСИЛ
17.4K views07:09
Ochish/sharhlash
2021-05-23 10:08:59
КЎП СЎРАЛАЁТГАН САВОЛЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

Мамлакатимизда уй-жойни ипотека кредитига олиш мумкин.

- Янги қурилган уй-жойларни қайси банкдан, қандай фоизларда олиш мумкин? Жавоб
шу ерда.

- Иккиламчи ипотека қайси банкда неча фоиз? Жавоб шу ерда.

- Қандай ҳужжатлар керак? Жавоб шу ерда.

- Ипотека кредитни олишда давлатдан қандай ёрдам - субсидия олиш мумкин? Жавоб шу ерда.

Мамлакатимизда ёшларга қандай имкониятлар яратилган, улар қандай имтиёзли кредитлар ажратилади? Жавоб шу ерда.

Автокредитлар қайси банкда қанча муддатга ва қанча фоизда олиш мумкин. Жавоб шу ерда.

Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар керак? Жавоб шу ерда.

Банкка бормасдан мобил илова орқали қайси банкдан ва неча фоизга онлайн кредитлар олиш мумкин? Жавоб шу ерда.

Ундан ташқари уч йилга 36 ой муддатга 36,7 млн. сўмгача имтиёзли кредит олиш учун жорий йил 1 апрелдан электрон платформа орқали онлайн тарзда мурожаат юбориш мумкин. Қандай юбориш ҳақида шу ерда ўқинг.

БАНК ТИЗИМИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ
17.3K views07:08
Ochish/sharhlash
2021-05-22 14:40:27
Навбатдаги мажлис Нозим акадан.

Ҳар қалай мажлис кун тартиби банк фаолиятига боғлиқ экан. Лекин нега дам олиш куни, 20:00 да. Бу шунчаки, Президентимиз кўрсатмаларини менсимаслик ёки ҳеч қандай чора кўрилмаслигини билишига яққол ишора.

Ростан ҳам бундайларга ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ. Ким ҳохласа, қачон ҳохласа мажлис қилмоқда.

Балки орадан 30-50 йиллар ўтиб, буларни эсламасмиз, эҳтимол биздан кейин бундай ҳолатларни тарих китобларда ўқиб, устимиздан кулишар.

Бошқарувнинг энг самарасиз усулидан фойдаланиб, қимматли вақтимизни ва қайта тикланмайдиган - асаб толаларимизни йўқотмоқдамиз.

Мажлис кўплигидан раҳбарлар «мажлисдан мажлисгача» қабилида ишлашга аллақачон ўтиб бўлган.

Кун тартибидаги масалаларни бутун вилоят бўйича муҳокама қилишга 2 соатдан кам вақт кетмайди. Президентимизнинг «Бир соатдан ортиқ ҳеч ким мажлис ўтказмайди» - деган топшириғини биз эслатавериб чарчамадик, раҳбарлар бузавериб чарчамади. Назорат эса йўқ!

#Меҳнат_инспекциясига_N3

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
16.0K views11:40
Ochish/sharhlash
2021-05-22 08:27:29
Меҳнат қонунчилигига риоя этмайдиганларни фош этишда давом этамиз.

Бугун, 2021 йил 22 май куни соат 12:00 да Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида, соат 15:00 да Олмалиқ шаҳрида сайёр йиғилишлар ўтказилмоқда.

Факсограммадан ҳисобланса Республикадан 25 дан ортиқ масъуллар ва ўз навбатида уларнинг вилоятдаги ва иккита шаҳардаги масъуллари билан 100 дан ортиқ мутасаддилар иштирок этади (шунингдек уларнинг ҳайдовчилари ҳам бугун ишга жалб қилинади).

Ахир:
Бугун ШАНБА, дам олиш куни ҳисобланади.
Карантин.

Президентимиз топшириғидан келиб чиқиб, мазкур йиғилишга Президент администрацияси ва Бош вазирдан рухсат олинганми?

Меҳнат кодекси 157-моддасида, "Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади" - дейилган. Бу ходимларга йиғилиш ташкилотчиси бўлган вазирлик тўлаб берадими қўшимча иш ҳақини.

Меҳнат инспекциясига ҳавола қилган ушбу постимиз ҳам жавобсиз қолмоқда.

#Меҳнат_инспекциясига_N2

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
19.1K views05:27
Ochish/sharhlash
2021-05-21 18:00:54 ​​АВТОКРЕДИТЛАР

Asia Alliance Bank

Бошланғич бадал 30%
12 ой муддатга 23%
24 ой муддатга 24,99%
36 ой муддатга 25,99%
48 ой муддатга 26,99%


Tenge Bank

Фоизи 22,5 - 23%
Бошланғич тўлов 50 - 30%
Муддати 48 ой


Ўзсаноатқурилишбанк

Фоизи 25 %
Миқдори 500 млн. сўмгача
Муддати 3 йилгача
Бошланғич бадал 30%


Ипак Йўли банки

Фоизи 21,9% дан
Бошланғич тўлов 25% дан
Муддати 48 ойгача
Миқдори 450 млн. сўмгача


Ўзмиллийбанк

Муддати 36 ой
Бошланғич бадал 30% бўлса 24%
Бошланғич бадал 40% бўлса 23%
Бошланғич бадал 50% бўлса 22%


Hamkorbank

Фоизи 26%
Миқдори 245 млн. сўмгача
Муддати 3 йилгача
Бошланғич бадал 30%


Агробанк

Бошланғич бадал 30%
12 ой муддатга 24%
24 ой муддатга 25%
36 ой муддатга 26,99%


Туронбанк

Фоизи 24%
Муддати 48 ой
Бошланғич бадал 25%


Халқ банки

Муддати 36 ойгача
Миқдори шартнома суммасидан келиб чиққан ҳолда
Фоизи 26,99 %
Бошланғич бадал миқдори 30%


Алоқабанк

Миқдори чегараланмаган
Муддати 48 ой
Фоизи 25%
Бошланғич бадал 30%


ZIRAAT BANK UZBEKISTAN

1-12 oйга 23,9%
13-24 oйга 24,9%
25-36 oйга 25,9%

Дастлабки бадал 30%

Poytaxt Bank

Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 30%
Муддати 35 ойгача


Автокредитларнинг бошқа шартлари билан рўйҳатдаги банк номи устига босиб, ушбу тижорат банкнинг сайтига ўтиб, батафсил ташишингиз мумкин.

Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида шу ерда ўқинг.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
15.3K viewsedited  15:00
Ochish/sharhlash
2021-05-21 16:13:56
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ёшлар учун ташкил қилинган кенг кўламли “Тошкентнинг 5 ташаббус ҳаракати” фестивали ўз ишини бошлади.

Фестивалнинг очилиш маросими Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона ёнида махсус барпо этилган шаҳарчада тантанали равишда ўтказилди.

Тадбир тафсилотлари — репортажимизда.

***

Сегодня в столице начал свою работу фестиваль «Движение пяти инициатив Ташкента», оргазованный хокимиятом города Ташкента.

Церемония открытия фестиваля состоялась в специальном городке, построенном рядом с Национальной библиотекой имени Алишера Навои.

Подробнее о мероприятии — в нашем репортаже.

Web-site Telegram
14.5K views13:13
Ochish/sharhlash
2021-05-21 13:06:01 ​​#Сўраган_эдингиз

Савол.
Ассалому алайкум. Менинг оилавий корхонамнинг ҳисобрақами ХХХбанкда. Ҳар ойда 18-20 миллион сўм пул топшираман.


Ўша пулларни қандай қилиб банкдан нақд шаклда олсам бўлади? Ўзи олсам бўладими?

Жавоб.
Ваалайкум ассалом. Албатта ҳисобрақамингиздан нақд пул олсангиз бўлади.


Ушбу муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сонли қарори билан тасдиқланган «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир» йўриқнома билан тартибга солинади.

Йўриқноманинг 47-бандига кўра, Хўжалик юритувчи субъектлар банк кассасидан нақд пулларни нақд пул чеки асосида чиқим қилади.

52-бандига кўра, Нақд пул чеки дафтарчасини мижозга бериш, унинг ёзма буюртмалари асосида амалга оширилади.

53-бандига кўра, Банкда ўзининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очмаган ёки ҳисобварағида етарлича маблағлари бўлмаган ҳар қандай мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектларига банк кассаларидан нақд миллий ёки хорижий валюталарни чиқим қилиниши таъқиқланади.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
18.1K views10:06
Ochish/sharhlash