Get Mystery Box with random crypto!

ТЕЗКОР ХАБАРНОМА Бугун ҳам мажлис. Буниси Республика бўйича. | 🇺🇿Банкир кундалиги

ТЕЗКОР ХАБАРНОМА

Бугун ҳам мажлис. Буниси Республика бўйича.


Бугун, 2021 йил 15 май куни соат 17:30 да Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров Zoom орқали селектор йиғилиши ўтказади.

Маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сон Фармонида «15 май — шанба куни барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади» - деб белгиланган.

Ушбу йиғилишга раҳбарлар иштирок этгани билан бутун ҳокимлик ходимлари, мутасадди ташкилот ишчилари эрталабдан тайёргарликни бошлаган, кечгача ишда бўлади. Дам олиш кунлари икки ҳисса ҳақ тўланиши ҳақида ҳам ўйлаб кўришармикан, бу йиғилиш ташкилотчилари.

(Расмдаги хабарнома битта вилоятга тегишли бўлгани билан йиғилиш республика бўйича ўтказилмоқда. Бошланиш вақти бошқа вилоятларникида 17:30 кўрсатилган).

Дам олиш кунларингиз мароқли ўтсин.

U.P.D.: Ушбу мажлис бекор қилинди. ОАВни ҳурматини сақлаган раҳбариятга, бутун мамлакатимиз хизматчилари номидан раҳмат айтамиз.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг