Get Mystery Box with random crypto!

Бугун, 2021 йил 16 май куни кеч соат 19:30 да Қашқадарё вилоят | 🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун, 2021 йил 16 май куни кеч соат 19:30 да Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркаев Нодир Худойбердиевич раҳбарлигида йиғилиш ўтказмоқда.

Хабарномадан ҳисобланса вилоят ташкилотларидан 13 та, ҳудудлардан эса 60 та, жами 73 та раҳбар битта (Вилоят ҳокимлигининг янги кичик мажлислар залида) залда йиғилиш бўлади.

Ахир:
Бугун ЯКШАНБА, дам олиш куни ҳисобланади.

Йиғилиш вақти мутасаддиларнинг иш вақтига тўғри келмайди - 19:30.

Карантин.

Президентимиз топшириғидан келиб чиқиб, мазкур йиғилишга Президент администрацияси ва Бош вазирдан рухсат олинганми?

Президентимиздан иқтибос:
Ким хоҳласа, ҳар куни соатлаб мажлис ўтказади. Туман ва вилоят ҳокимлари мажлис қиладиган бўлса, бош вазир ва администрация раҳбаридан рухсат олиб, узоғи бир соатлик мажлис ўтказиши мумкин. Аммо уларнинг рухсатисиз мажлис ўтказган амалдорлар ишдан кетади.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг