Get Mystery Box with random crypto!

​​#Сўраган_эдингиз Савол. Ассалому алайкум. Менинг оилавий ко | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Сўраган_эдингиз

Савол.
Ассалому алайкум. Менинг оилавий корхонамнинг ҳисобрақами ХХХбанкда. Ҳар ойда 18-20 миллион сўм пул топшираман.


Ўша пулларни қандай қилиб банкдан нақд шаклда олсам бўлади? Ўзи олсам бўладими?

Жавоб.
Ваалайкум ассалом. Албатта ҳисобрақамингиздан нақд пул олсангиз бўлади.


Ушбу муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сонли қарори билан тасдиқланган «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир» йўриқнома билан тартибга солинади.

Йўриқноманинг 47-бандига кўра, Хўжалик юритувчи субъектлар банк кассасидан нақд пулларни нақд пул чеки асосида чиқим қилади.

52-бандига кўра, Нақд пул чеки дафтарчасини мижозга бериш, унинг ёзма буюртмалари асосида амалга оширилади.

53-бандига кўра, Банкда ўзининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очмаган ёки ҳисобварағида етарлича маблағлари бўлмаган ҳар қандай мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектларига банк кассаларидан нақд миллий ёки хорижий валюталарни чиқим қилиниши таъқиқланади.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг