Get Mystery Box with random crypto!

Яшаш қиймати индекси - 2021 йил учун. Индекс озиқ-овқат, рест | 🇺🇿Банкир кундалиги

Яшаш қиймати индекси - 2021 йил учун.

Индекс озиқ-овқат, ресторанлар, транспорт ва коммунал хизматлар нарҳларини солиштириш натижалари бўйича тузилган.

(Индексни аниқлашда Нью-Йоркнинг базавий кўрсаткич сифатида олинган, 100 га тенг. Масалан, Россияда 33 кўрсаткичи мавжуд, яъни бу ерда ҳаёт Нью-Йоркка қараганда 67 фоизга арзонроқ. Ҳудди шундай мамлакатимиз индекси 27, бу дегани бизда ҳаёт кечириш Нью-Йоркка қараганда 73 фоиз арзон).

Таҳлилчиларга кўра, мамлакатимиз жаҳон бўйича энг арзон мамлакатлар ичидан жой олган. Ўрганилган 138 та мамлакатлар ичида 133-ўриндамиз. Биздан кейин Афғонистон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Ливия ва Покистон бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, мамлакатларнинг фаровонлик даражаси кўрсаткичларини эълон қилган эдик. Унда мамлакатимиз 97-ўринда эди.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг