Get Mystery Box with random crypto!

Навбатдаги мажлис Нозим акадан. Ҳар қалай мажлис кун тартиби | 🇺🇿Банкир кундалиги

Навбатдаги мажлис Нозим акадан.

Ҳар қалай мажлис кун тартиби банк фаолиятига боғлиқ экан. Лекин нега дам олиш куни, 20:00 да. Бу шунчаки, Президентимиз кўрсатмаларини менсимаслик ёки ҳеч қандай чора кўрилмаслигини билишига яққол ишора.

Ростан ҳам бундайларга ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ. Ким ҳохласа, қачон ҳохласа мажлис қилмоқда.

Балки орадан 30-50 йиллар ўтиб, буларни эсламасмиз, эҳтимол биздан кейин бундай ҳолатларни тарих китобларда ўқиб, устимиздан кулишар.

Бошқарувнинг энг самарасиз усулидан фойдаланиб, қимматли вақтимизни ва қайта тикланмайдиган - асаб толаларимизни йўқотмоқдамиз.

Мажлис кўплигидан раҳбарлар «мажлисдан мажлисгача» қабилида ишлашга аллақачон ўтиб бўлган.

Кун тартибидаги масалаларни бутун вилоят бўйича муҳокама қилишга 2 соатдан кам вақт кетмайди. Президентимизнинг «Бир соатдан ортиқ ҳеч ким мажлис ўтказмайди» - деган топшириғини биз эслатавериб чарчамадик, раҳбарлар бузавериб чарчамади. Назорат эса йўқ!

#Меҳнат_инспекциясига_N3

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг