Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.13K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 20

2023-04-19 07:34:03
Тарвузни қачон эккан яхши?

Тарвуз уруғини очиқ майдонларга экиш юртимизнинг марказий вилоятларида эртаги навлар учун 15-апрелгача, кечкиси 15-майдан 10-июнгача экилиши мақсадга мувофиқ. Жанубий вилоятларда эртаги навлар 10-апрелгача, кечкилари эса 10-20 июнда экилади. Шимолий вилоятларда эртаги навларни 20-апрелгача, кечкиларини 20-30 майга қадар экиш энг яхши муддат ҳисобланади.

Мўл ҳосил олиш учун кўпроқ тарвузнинг эртапишар навларидан “Ўринбой”, “Манзур”, Ф1 “Чиллаки”, “Крисби”, “Кримстар” ва ўрта ертапишар “Чинни тарвуз”, “Сурхон тонги”, “Мармар тарвуз” навларини экиш тавсия этилади.
Тарвуз экиш учун мўлжалланган экин майдонига кузда маъдан ва органик ўғитлар солиб 35-40 см чуқурликда шудгор қилиб қўйилади. Баҳорда тупроқда намни сақлаб қолиш учун дала тишли бороналар билан бороналанади. Экиш олдидан эса чизелланиб, экишга тайёрланади. Тарвуз уруғини экиш учун об-ҳаво ҳарорати 14-15°C гача исигандан сўнг экишга киришилади. Қатор ораларини 210-280 см қилиб кенг эгат олинади. Тарвуз 2×70 см оралиқда эгатнинг икки четига экилади. Уруғларни 3-6 см чуқурликка экилади. Бундан саёз экилганда уруғларга намлик етишмаслиги натижасида тўлиқ униб чиқмаслиги мумкин. Ўта чуқур экилганда эса уруғлар чириб қолиши ҳам мумкин.

Майда уруғли тарвуз навларни экиш учун гектарига 4 кг, йирик уруғли тарвузларни экиш учун 5-6 кг уруғ сарфланади. Ўсимликларни униб чиқганидан сўнг яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш зарур. Шунингдек бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши кураш чораларини ўз вақтида бажариш зарур.

Зарур бўлса, яганалаш ишлари бажарилади. Яганалаш 2 босқичда: биринчиси ўсимлик чинбарг чиқарганда ва биринчи чопиқ вақтида ўтказилади. Ниҳоллар тўлиқ униб чиқгандан кейин қатор ораларини юмшатилади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
4.2K views04:34
Ochish/sharhlash
2023-04-18 18:40:26
Чигирткага қарши ишлатилаётган кимёвий моддаларни бошқа хашаротларга зарари борми?  Масалан асаларига.

Хабар берганимиздек юртимизда чигирткага қарши кенг қамровли кураш тадбирлари бошланган. Чигиртка ўзи қишлоқ хўжалиги учун қанчалик зарарли?  Уларни йўқ қилиш учун ишлатилаётган кимёвий препаратларнинг бошқа мавжудотларга зараи йўқми?
Агро ҳаёт каналига шу борада савол келиб тушган.  Биз ушбу саволга жавоб излаб Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Наманган вилояти бўлимига қўнғироқ қилдик.  Видеода шу ва бошқа саволларга жавоб олишингиз мумкин. 

Унутманг агро ҳаёт канали қишлоқ хўжалигининг эртаси учун қайғуради!

https://t.me/agro_hayot
6.3K views15:40
Ochish/sharhlash
2023-04-18 17:58:19
ХИТОЙ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЙИРИК АГРОЛОГИСТИК МАРКАЗНИ ИНВЕСТИЦИЯЛАШГА ТАЙЁР


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Хитойнинг «CITIC GROUP» компанияси қишлоқ хўжалиги департаменти бош директорининг ўринбосари Йибо Ванг бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувдан кўзланган мақсад Сирдарё вилояти Ховос туманида Агрологистик парк қуриш лойиҳасининг муҳокамаси бўлди. Лойиҳа қиймати 50 млн АҚШ долларини ташкил қилади.
Учрашувда 32 га ажратилган ер участкасида барпо этилиши режалаштирилаётган объектлар муҳокама қилинди, хусусан:
50 минг тонна сиғимга эга музлатгичли омборлар, 300 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти товар айланмаси, жумладан саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, совутиш, қадоқлаш;
офислар, камида 200 хонали меҳмонхоналар;
божхона;
автопарк;
фитосанитария ва ветеринария текшируви пунктлари;
контейнерлар қабул пункти ва бошқа объектлар.

Бу йирик логистика маркази мамлакатимизни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайди.
Ушбу объектни барпо этишда мамлакатларимиз ҳамкорлиги қуйидаги моделни кўзда тутади:
ташқи инфратузилма – 100% Ўзбекистон томонидан;
агрологистик марказ барпо этиш – 100% Хитой инвестициялари асосида, ўзини қоплаш муддати – 7 йил.
Ўз навбатида, 25.12.2019 йилдаги ЎРҚ-598-сонли «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонун асосида, Ўзбекистон томони ҳукумат қўллаб-қувватлашини, жумладан инвесторлик визасини, эркин конвертация, солиқ имтиёзлари, шунингдек ҳуқуқий кафолатларни тақдим этади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
5.6K views14:58
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:25:24
Баргларнинг пастки қисмидаги оқ кукунли модда касаллик белгисидир.
Сизнинг боғингизга шира кириб келиши билан боғлиқ муаммо борми?

Сизда бу муаммо бор ёки йўқлигини текширишнинг энг яхши усули баргларнинг остига қарашдир.

Ёпроқлар остидаги оқ доғлар сизга "совға"

Улар билан боғлиқ муаммо шундаки, улар поя ва барглардан ширани сўриб, ўсимликларингизни заифлаштиради.

Чумолилар эса касалликни бошқа соғлом дарахтларга хам тарқатиши хақида каналимизда ёзганмиз.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

http://T.me/agro_hayot
3.1K views06:25
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:55:21
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
3.3K views05:55
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:55:07
Баъзи ҳудудларда ток ва помидор кўчатларини совуқ урган бўлиши мумкин.

Бу хақида uzb meteo канали асосчиси докторант Эркин Абдулаҳатов ўзининг твиттер сахифасида ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, Навоийнинг Нурота, Самарқанднинг Қўшрабод ҳамда Жиззахнинг Фориш тумани тоғ этакларида ток ва помидор кўчатларини совуқ урган бўлиши мумкин.

https://t.me/agro_hayot
3.0K views05:55
Ochish/sharhlash
2023-04-18 07:23:20
Чумолиларни экинларга зарари.

Чумолилар фойдали экани хақида кўп гапирилди. Улар кўп зараркунандаларни йўқ қилади.  Аммо...
Аммо фойдасидан кўра зарари қанча?  Чумолининг энг яхши хамрохи бу дарахтдаги шира касаллиги.  Чумолилар боғ оралаб шираларни судраб юради.  Касалланган дарахтдан соғлом дарахтга атайдан шираларни кўчириб ўтқазади.  Ширани йўқ қилувчи хашаротлардан химоя қилади чумоли.  Бу хашарот вирусли касалликларни хам тарқатади.  Чумолиларни баъзи турлари ўсимликни кемиради ва ўрнига замбруғлар ва кислотани киритади.  Булар ўсимликни қуритади.  Хашаротлар ва бошқа озуқа етишмаслиги сабаб улар ширин меваларни ейди,  қулпунай,  нок,  сабзи ва бошқалар.  Улар бази меваларнинг куртаги ва гулини хам ейиши мумкин.  Чумолилар дала бўйлаб бегона ўтларни тарқалишига сабаб бўлади.  Уруғларни судраб олиб уйига ташиш орқали улар уруғни катта майдонга тарқатади.  Кўп давлатларда чумолининг зарари фойдасидан кўп деб топилган.

Фойдали агро тавсиялар фақат бизда. Каналга аьзо бўлинг. Керакли канал.

@agro_hayot
4.2K views04:23
Ochish/sharhlash
2023-04-17 18:37:31
Олма қуртига қарши кураш!

Олма қурти зараркунанда тангақанотлилар туркумига, баргхўрлар оиласига киради. У Европада, Осиёнинг бир қанча мамлакатларида, жумладан, Марказий Осиёда кенг тарқалган. Бу заракунанда биргина олма мевасига эмас, яна кўплаб меваларга жиддий зарар етказади. Кўпроқ олмада учраши эса унинг номининг шундай аталишига сабаб бўлган.

Агар олди олинмаса, олма қурти пишиқчилик даврининг ўзида меваларнинг 60-70 фоизига зарар келтиради. Зараркунанда билан зарарланган мевалар тўкилиб кетади, сифати паст бўлади.

Бу зараркунанда ҳашорат ривожланиш даврида тўлиқ ривожланиш фазаларини ўтайди. Тухумлик, қуртлик, ғумбаклик ва вояга етган капалаклик даврларини бошидан кечиради. У кўпроқ уруғлик мевали дарахтларга зарар келтиради.

Вояга етган қуртлар пўстлоқлар остидаги дарахт ёриқлари ва шохларидаги ковакларда, олма сақланадиган омборхона, тупроқ юза қатламида, барглар остида қишлайди. Эрта баҳорда ҳаво ҳарорати ўртача 10 даражадан паст бўлмаганда, олма ғунчалари ранг олаётган вақтда қуртлар ғумбакка айланади. Олма гуллаган вақтдан 2-3 ҳафта ўтгач, ғумбакдан капалаклар чиқа бошлайди. Яъни, улар вояга етган даврига ўтади. Капалаклар асосан қоронғу тушиши билан дарахт устида учади. Урғочиси 15 даража иссиқ бўлганда олма, нок, беҳи, ўрик, шафтоли ва анор шохларининг тепа қисмидаги барг ва тугунчаларига тухум қўяди.

Олма қурти билан зарарланиш дарахтларнинг юқори қисмида кўпроқ бўлади. Битта капалак 50-60 тагача тухум қўяди. Тухумдан чиққан қуртлар меванинг ичидаги эти ва уруғи билан озиқланади.

Зараркунандаларга қарши курашда қуйидаги препаратлардан бири қўлланилади: карбофос ёки бензофосфат, золон (100 л сувга 200-300 г ҳисобида). Препаратлар уларнинг турига ва боғнинг ёшига қараб, 1 гектар боғга 2,5-4,5 кг ҳисобида сарфланади.

Перетроид туркумига оид препаратлардан – Фьюри 0,25 л/га, Талстар 0,4-0,6 л/га, Нурел-Д 0,6-2 кг/га (100 л сувга 50-60 г ҳисобида) – пуркалади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.6K views15:37
Ochish/sharhlash
2023-04-17 11:08:01
Помидор нархи бир ҳафтада 33 фоизга тушиб кетди ва бу пасайиш тенденциясининг бошланиши демак

Сархил помидорнинг улгуржи нархи сўнгги бир ҳафтада кескин пасайди, пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 32 фоизга, қизил думалоқ помидор эса 33 фоизга арзонлашди.

EastFruit экспертларининг қайд этишича, қизил думалоқ помидорнинг улгуржи нархлари кетма-кет иккинчи ҳафта пасайганини ҳисобга олсак, сўнгги икки ҳафта ичида ушбу маҳсулот деярли 40 фоизга арзонлашган.

Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, бу ички бозорда сархил помидор бўйича таклиф кескин ўсиши билан боғлиқ. Зеро, иссиқхоналардан мазкур турдаги маҳсулотни етказиб бериш ҳажми кўпайган ва шу билан бирга, мамлакатнинг жанубий вилоятларидан плёнка остида туннель усулида етиштирилган помидор ҳосилининг биринчи улгуржи партиялари ҳам бозорга чиқди.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

https://t.me/agro_hayot
5.9K viewsedited  08:08
Ochish/sharhlash
2023-04-17 10:38:45
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
5.5K views07:38
Ochish/sharhlash