Get Mystery Box with random crypto!

Олма қуртига қарши кураш! Олма қурти зараркунанда тангақанотл | Агро хаёт

Олма қуртига қарши кураш!

Олма қурти зараркунанда тангақанотлилар туркумига, баргхўрлар оиласига киради. У Европада, Осиёнинг бир қанча мамлакатларида, жумладан, Марказий Осиёда кенг тарқалган. Бу заракунанда биргина олма мевасига эмас, яна кўплаб меваларга жиддий зарар етказади. Кўпроқ олмада учраши эса унинг номининг шундай аталишига сабаб бўлган.

Агар олди олинмаса, олма қурти пишиқчилик даврининг ўзида меваларнинг 60-70 фоизига зарар келтиради. Зараркунанда билан зарарланган мевалар тўкилиб кетади, сифати паст бўлади.

Бу зараркунанда ҳашорат ривожланиш даврида тўлиқ ривожланиш фазаларини ўтайди. Тухумлик, қуртлик, ғумбаклик ва вояга етган капалаклик даврларини бошидан кечиради. У кўпроқ уруғлик мевали дарахтларга зарар келтиради.

Вояга етган қуртлар пўстлоқлар остидаги дарахт ёриқлари ва шохларидаги ковакларда, олма сақланадиган омборхона, тупроқ юза қатламида, барглар остида қишлайди. Эрта баҳорда ҳаво ҳарорати ўртача 10 даражадан паст бўлмаганда, олма ғунчалари ранг олаётган вақтда қуртлар ғумбакка айланади. Олма гуллаган вақтдан 2-3 ҳафта ўтгач, ғумбакдан капалаклар чиқа бошлайди. Яъни, улар вояга етган даврига ўтади. Капалаклар асосан қоронғу тушиши билан дарахт устида учади. Урғочиси 15 даража иссиқ бўлганда олма, нок, беҳи, ўрик, шафтоли ва анор шохларининг тепа қисмидаги барг ва тугунчаларига тухум қўяди.

Олма қурти билан зарарланиш дарахтларнинг юқори қисмида кўпроқ бўлади. Битта капалак 50-60 тагача тухум қўяди. Тухумдан чиққан қуртлар меванинг ичидаги эти ва уруғи билан озиқланади.

Зараркунандаларга қарши курашда қуйидаги препаратлардан бири қўлланилади: карбофос ёки бензофосфат, золон (100 л сувга 200-300 г ҳисобида). Препаратлар уларнинг турига ва боғнинг ёшига қараб, 1 гектар боғга 2,5-4,5 кг ҳисобида сарфланади.

Перетроид туркумига оид препаратлардан – Фьюри 0,25 л/га, Талстар 0,4-0,6 л/га, Нурел-Д 0,6-2 кг/га (100 л сувга 50-60 г ҳисобида) – пуркалади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot