Get Mystery Box with random crypto!

Чумолиларни экинларга зарари. Чумолилар фойдали экани хақида | Агро хаёт

Чумолиларни экинларга зарари.

Чумолилар фойдали экани хақида кўп гапирилди. Улар кўп зараркунандаларни йўқ қилади.  Аммо...
Аммо фойдасидан кўра зарари қанча?  Чумолининг энг яхши хамрохи бу дарахтдаги шира касаллиги.  Чумолилар боғ оралаб шираларни судраб юради.  Касалланган дарахтдан соғлом дарахтга атайдан шираларни кўчириб ўтқазади.  Ширани йўқ қилувчи хашаротлардан химоя қилади чумоли.  Бу хашарот вирусли касалликларни хам тарқатади.  Чумолиларни баъзи турлари ўсимликни кемиради ва ўрнига замбруғлар ва кислотани киритади.  Булар ўсимликни қуритади.  Хашаротлар ва бошқа озуқа етишмаслиги сабаб улар ширин меваларни ейди,  қулпунай,  нок,  сабзи ва бошқалар.  Улар бази меваларнинг куртаги ва гулини хам ейиши мумкин.  Чумолилар дала бўйлаб бегона ўтларни тарқалишига сабаб бўлади.  Уруғларни судраб олиб уйига ташиш орқали улар уруғни катта майдонга тарқатади.  Кўп давлатларда чумолининг зарари фойдасидан кўп деб топилган.

Фойдали агро тавсиялар фақат бизда. Каналга аьзо бўлинг. Керакли канал.

@agro_hayot