2023-04-20 07:55:13
Сариқ тарвузни юртимиз шароитида етиштириш.
Ушбу тарвуз жаҳон бозорида, шунингдек, Ўзбекистонда пайдо бўлганига кўп бўлгани йўқ. Сариқ тарвуз чет эллик селекционер олимлар томонидан ёввойи ва маданий тарвузни чатиштириш оқибатида олинган гибрид ҳисобланади. Илк ҳосил Ўрта ер денгизи мамлакатларидан олинган бўлса, бугун бутун дунё бўйича етиштириляпти. Ташқи кўринишдан сариқ тарвузлар овалсимон ёки думалоқ бўлади. Пўсти яшил, силлиқ ёки йўл-йўл рангда. Мазкур полиз экинининг ичи сариқ рангда ҳамда вазни ўртача 1,5 килограммдан 4-5 килограммгача бўлган вазнни ташкил этади.
Сариқ билан қизил тарвузнинг фарқи нимада?
Улар орасидаги асосий ва энг катта фарқ ичидаги массасининг рангида. Сариқ тарвузнинг уруғлари камроқ ёки умуман бўлмайди. Таъми манго, лимон ва ананасга ўхшаб кетади. Сариқ тарвуз навлари қизилга қараганда сал олдинроқ пишади, яъни тезпишар саналади. Бутун дунё бўйича сариқ тарвуз нархлари қизилга қараганда бироз юқорироқ бўлиши кузатиляпти.
Қандай етиштирилади?
Уруғидан етиштирилган кўчат тўғридан-тўғри очиқ ер майдонларига экилади. Бу муддат республикамиз марказий ҳудудларида март ойига тўғри келади. Илк ҳосил май ўрталарида олинади. Сариқ тарвуз навлари касаллик ва зараркунандаларга чидамли. Шунинг учун махсус кимёвий дорилаш шарт эмас. Минерал ёки органик ўғитлар мос келади. Тарвузнинг тупроққа тегиб турган жойи оқ ёки сарғиш рангга кирса ва уриб кўрганда махсус товуш эшитилса, демак, пишган бўлади.
Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.
http://T.me/agro_hayot
5.8K views04:55