2024-05-06 08:43:46
Сабзаботларни зарарловчилар билан танишмисиз?
Карамнинг доимий зараркунандалари — карам бити, карам куяси, бут гулдошлар бургачалари, карам қандаласи, карам оқ капалаги, шолғом оқ капалаги, кузги тунлам ва бошқалар;
Помидор, қалампир ва бақлажонларга — кузги тунлам, ўсимлик шираси, иссиқ хона оққаноти, кўсак қурти, қуйруқли бузоқбоши, коршинский шиллиқ қурти;
Пиёзга эса — тамаки трипси, пиёз пашшаси, пиёз ёки илдиз канаси ва бўртма нематодалари;
Полиз экинлари — ўргимчаккана, полиз шираси, тамаки трипси, полиз қўнғизи, шиллиқ қуртлар, майса пашшаси, ёввойи ғўза тунламлари, карадрина, чигирткалар, чирилдоқлар, қуйруқли бузоқбоши ва бошқалардан;
Картошкага — симқуртлар, сохта симқуртлар, кундузги тунлам, илдиз нематодаси ва кейинги йилларда айниқса колорадо қўнғизидан;
Лавлагига — чипор саратон, лавлаги бити, лавлаги бургаси, лавлаги кулранг узун буруни ва бошқалардан;
Каноп — дала қандаласи, лавлаги кандаласи, наша шираси, наша бургаси, маккажўхори капалаги ёки наша қуртидан зарарланади.
Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.
https://t.me/agro_hayot
10.0K views05:43