Get Mystery Box with random crypto!

НЎХАТ ЕТИШТИРИШ Нўхатдан юқори ҳосил етиштириш учун табиий на | Агро хаёт

НЎХАТ ЕТИШТИРИШ

Нўхатдан юқори ҳосил етиштириш учун табиий намликдан ташқари (баҳор қуруқ келганда) бир марта суғориш тавсия этилади.

Нўхатнинг яхши ўсиб-ривожланиши ва табиий намликдан унумли фойдаланиши учун ўсув даврининг илк дамларида қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш жуда ҳам муҳимдир.

Нўхат органик моддаларга бой тупроқларда яхши ривожланади. Экишдан олдин ерга аммофос берилиши ўсимликларнинг бақувват бўлиб ўсишини таъминлайди ва ҳосилдорликни оширади.

Республикамиз шароитида нўхатнинг касалликларидан аскохитоз (ўсимликни барг, поя ва дуккакларини зарарлайди), зараркунандалардан баргда ғовак ҳосил қилувчи пашша, ғўза тунлами қурти ва брухус қўнғизи кўп учрайди. Аскохитоз касалликларини олдини олиш учун уруғликни соғлом ўсимликлардан олиш, уруғларни яхшилаб тозалаш ва экишдан олдин "Плантастим" биостимулятори (10 кг уруғ учун 25 мл), Раксил 2,5% эритмаси билан (10 кг уруғ учун 7 г), нўхат пашшаси, ғўза тунлами қурти ва брухус қўнғизига қарши эса ўсув даври давомида Фуфанон 57% билан кимёвий ишлов бериш зарур. Бу борада тегишли мутахассисларга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
Telegram Instagram
TikTok YouTube