Get Mystery Box with random crypto!

Ловия уруғи июнь–июль ойларида қатор ораси 60–70 см қилиб экил | Агро хаёт

Ловия уруғи июнь–июль ойларида қатор ораси 60–70 см қилиб экилади. Экиш чуқурлиги 4–6 см. 10 сотих майдонга 6–8 кг уруғ сарфланади.
Бир экилган жойга 2–3 йилдан кейин қайта экилади.

Дала ўтмишдош экинларнинг қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланиб, ер 25–27 см чуқурликда юмшатилади ва текисланади.
Ягана қилинмайди. Суғориладиган шароитда шоналашгача 1–2 марта, шоналаш-гуллаш даврида 2 марта суғорилади.

Ўтмишдош экинга гўнг солинади. Талаб қилинса 10 сотих майдонга соф модда ҳисобида 3–5 кг азот, 2–3 кг фосфор, 3–3,5 кг калий сепилади. Фосфор ва калий ерни тайёрлаш вақтида солинади. Азотли ўғит амал даврида сепилади.

Ловия дуккакларининг 75-80 фоизи пишганда пояси билан йиғиб олинади ва қуритилади. Поялар эрталаб ёки кечқурун йиғилса, дуккаги кам чатнайди, шикастланмайди. Қуриган дуккаклардаги ҳосил янчиб ёки ёриб ажратиб олинади.

Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
Telegram Instagram
TikTok YouTube