Get Mystery Box with random crypto!

​​Очиқ суҳбатларда макиллаб, айтган гапидан тониб, бошидаги фи | Девонайи Ҳақгўй

​​Очиқ суҳбатларда макиллаб, айтган гапидан тониб, бошидаги фикрини охирида инкор қиладиган провокаторлар шунча тавсияларимизга қарамасдан, фикр кесиб олинган монтаж видеоларни тарқатиш орқали фитна ва ихтилоф чиқаришдан қайтишмаяпти.

Биз ҳар қанча жамиятдаги агрессия, радикализмнинг олдини олишга уринмайлик турфа эътиқод қатлам вакилларини бир бирига уриштириш давом этяпти. Албатта, хавфсизлик идоралари бунга қаттиқ эътибор бериши керак. Бу каби провокаторлар ўзини тентакка солиб олиб, жамиятни турфа фирқаларга бўлишга ҳаракат қилишяпти. Эртага фитнасини баҳсда юзига солсангиз, "мен динни севаман", деб ўзига туйнук излаб қолишади.

Мусулмон, атеист, агностик ва ҳ.к. — буларнинг бари менинг ватандошим, мен уларни Аллоҳ таоло одам қилиб яратгани учун ҳам ҳурмат қиламан! Биз бу жамиятда эътиқодидан қатъи назар ҳамма бирлашиб, ривожланишни хоҳлаймиз. Бироқ, орамизда провокаторлар бор экан, ихтилофлардан бошимиз чиқмайди!

Ўйлайманки, қуйидаги лавҳа монтаж видеоларга жавоб бўлиб хизмат қилади.

@adolat_kuychisi