Get Mystery Box with random crypto!

АСДП Зарбдор туман Кенгаши

Telegram kanalining logotibi zarbdorasdp — АСДП Зарбдор туман Кенгаши А
Telegram kanalining logotibi zarbdorasdp — АСДП Зарбдор туман Кенгаши
Kanal manzili: @zarbdorasdp
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 43

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-02-27 18:18:04 АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАВҒАРМАСИДАН АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

Ҳукуматнинг 03.08.2022 йил куни 427-сон қарори қабул қилинган. Қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛГАН ТАҚДИРДА, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни хам) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади.

Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

Айтайлик алимент тўловчи алимент қарзини тўламай юрипти хамда у алиментни тўламаганлиги сабабли МИБ томонидан унга чора кўрилди ва унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланди. Манашундай ҳолатда алимент тўловчининг алиментдан қанча қарзи бўладиган бўлса, ўша қарзларнинг хаммаси юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига бирданига тўлаб берилиши керак. Кейинчалик алиментчининг ўзидан ундириладиган алиментлар ушбу жамғарманинг хисобига тушаверади
23 views15:18
Ochish/sharhlash
2023-02-25 13:26:00
Назорат кучайтирилди: Ўзбекистонда жамоат жойларида чекиш тақиқланади

Ҳукумат фуқароларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш учун назоратни кучайтирди. Ушбу қонунни бузганларга 100 минг сўмгача жарима солинади.

Шунингдек, автомобиль ойнасидан, сигарет қолдиғи ёки ахлат ташлагани учун 150 000 сўм жарима солиниши мумкин.
12 viewsДилрабо Равшановна, edited  10:26
Ochish/sharhlash
2023-02-23 11:06:01
#Диққат_янгилик

Эндиликда иш тажрибасига эга бўлган аёллар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Ўзбекистонда камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган аёллар олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз киришлари мумкин бўлади.

Таълим олгандан кейин улар танлаган йўналиш бўйича яна 5 йил ишлаши керак бўлади.
19 viewsДилрабо Равшановна, edited  08:06
Ochish/sharhlash
2023-02-22 09:55:46
Магистратурага январь ойида қабул қилинган хотин-қизларнинг контракти Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги шундай баёнот эълон қилди.

2023 йил Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун 200,0 млрд сўм назарда тутилган.

“Январь ойида магистратурага қабул қилинган хотин-қизларнинг контрактини қоплаб бериш юзасидан хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз”, дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, 2022-2023 ўқув йилининг биринчи ярмида 12 300 нафар хотин-қизларнинг контрактини қоплаб бериш учун 68,3 млрд сўм сарфланган.
23 viewsДилрабо Равшановна, edited  06:55
Ochish/sharhlash
2023-02-21 19:03:17
Shavkat Mirziyoyev va Abdulfattoh as-Sisining oliy darajadagi muzokaralari yakuni bo‘yicha bir qator sohalardagi hamkorlikka oid hujjatlar imzolash marosimi bo‘lib o‘tdi.

Davlat rahbarlari siyosiy, savdo-iqtisodiy, investitsiya, madaniyat va ta’lim sohalaridagi hamkorlikni kengaytirishga qaratilgan Qo‘shma bayonotni qabul qildi.

Shu bilan Shavkat Mirziyoyevning Misrga qilgan 2 kunlik rasmiy tashrifi yakunlandi.
23 viewsДилрабо Равшановна, 16:03
Ochish/sharhlash
2023-02-21 13:48:19
#Тезкор

Иссиқ кийимларни тайёрлаймиз: ҳафта охирига бориб Ўзбекистонда яна қор ва аёз, ҳарорат деярли -10° гача тушади.

25 феврал, шанба куни совуқ ва нам ҳаво массаларининг босиб олиши бошланади. Айрим жойларда ёғингарчилик қор кўринишида ёғади, мамлакатда кечаси ҳаво ҳарорати -4°…-8° гача, кундузи +3°…+6° гача тушади
23 viewsДилрабо Равшановна, edited  10:48
Ochish/sharhlash
2023-02-19 01:30:49 СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК

САВОЛ;
Мен субсидия билан уй-жой сотиб олмоқчи эдим. Субсидия орқали уй олиш учун оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 2,7 баравари (2 484 000 сўм)дан 8 баравари (7 360 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 484 000 сўм)дан 9,2 баравари (8 464 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.

Хулоса шу бўладики, субсидия орқали уй олмоқчи бўлган шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2 484 000 сўмдан кам бўлса, бу субсидияга ҳаракат қилишнинг фойдаси йўқ дегандек гап.
22 viewsДилрабо Равшановна, edited  22:30
Ochish/sharhlash
2023-02-18 17:47:28
Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 турдаги ёрдам  рўйхати.

Рўйхатда ёш оилаларга қўшимча уй-жой қуриш учун 33 млн сўмгача имтиёзли кредит, 1 200 000 сўмгача бир марталик моддий ёрдам ва бошқа ёрдам турлари келтирилган
22 viewsДилрабо Равшановна, edited  14:47
Ochish/sharhlash
2023-02-15 06:23:28
#Диққат #Хушхабар

ОТМларда контракт тўлаш муддати 15-мартга қадар узайтирилди
.

Шунингдек, қарор билан 2023-йил 20-январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
18 viewsДилрабо Равшановна, edited  03:23
Ochish/sharhlash
2023-02-14 07:42:30
Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.
10 viewsДилрабо Равшановна, edited  04:42
Ochish/sharhlash