Get Mystery Box with random crypto!

АСДП Зарбдор туман Кенгаши

Telegram kanalining logotibi zarbdorasdp — АСДП Зарбдор туман Кенгаши А
Telegram kanalining logotibi zarbdorasdp — АСДП Зарбдор туман Кенгаши
Kanal manzili: @zarbdorasdp
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 43

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-04-16 10:54:34 ҲОРИЖДА ИШЛАБ ЮРГАН ШАХСЛАРНИНГ ОИЛАСИДАГИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН АЪЗОЛАРИГА 1 500 000 СЎМ МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ.

2022 йил 1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан;

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 500 000 сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Шу масалада тегишли жойга мурожаат қилсангиз бу йўқ нарса, ўтган йили бир марта берилган бўлди, бу эски қарор дейдиган ақиллилар чиқиб қолса ўшаларга айтинг! Қарорда бундай ёрдам ҳар йили кўрсатилиши белгиланган

Асос: ПҚ–149-сон Президент қарори.
37 views07:54
Ochish/sharhlash
2023-04-16 07:50:13
30 views04:50
Ochish/sharhlash
2023-04-13 20:37:11 ПЕНСИЯ ЁШИ

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга кўра,

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

Эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

Аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
20 views17:37
Ochish/sharhlash
2023-04-13 20:35:59 МАНА ЎША ЯНГИЛИК

Ипотека кредити ва уй-жой учун субсидия ажратилиши бўйича янги фармон эълон қилинди

Ипотека ва уй-жой учун субсидиялар ажратилиши бўйича ўзгариш бўлиши кутилаётганлигини айтган эдик. Бугун яъни, 13.04.2023 йил куни Президентнинг 2023 йилда ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича ПФ–51-сон, фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, ушбу фармонгача бўлган амалдаги тартибга 2023 йил 1 майдан қуйидаги ўзгаришлар киритилади:

банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;

банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига “Халқпарвар” комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, 2023 йилда ипотека кредитлари бўйича 30 минг нафар шахсга субсидиялар ажратилади.

Фармон бугун қабул қилинди. Юқорида ёзилган жумлаларга ўзингиз хохлаганчалик тушунмаслигингиз мумкин. Биз эса қандай ўзгариш бўлди, нима ўзгарди, олдин қандай эди ва энди нима бўлади мавзуларига кейинчалик атрофлича тўхталамиз
20 views17:35
Ochish/sharhlash
2023-04-13 11:31:05
Энди Ўзбекистонда кўчага тупурганларга қамоқ жазоси тайинланади

Энди жамоат жойига тупуриш 1 миллион сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ билан жазоланади.

Инсон тупуригида 500 дан ортиқ патоген микроб ва бактериялар штамми яшаши илмий жиҳатдан исботланган, улар қуритгандан кейин ҳам юқиши мумкин.

Ps/Кўчада носни шапиллатиб тупуpувчилар энди баклашкачами бу ёғи
20 viewsedited  08:31
Ochish/sharhlash
2023-04-12 14:48:07
ЎҚИТУВЧИДАН ҚАЙСИ ҲОЛАТДА ДАРОМАД СОЛИҒИ УШЛАБ ҚОЛИНМАСЛИГИ КЕРАК?

Солиқ кодексининг 380-моддаси 3 бандига биноан айрим тоифадаги ходимлар дармадининг маълум миқдори учун даромадлар бўйича солиқ тўлашдан озод этилади.

Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Агар сизда бундай имтиёз бўлса ва шунга қарамай даромад солиғи ушлаб қолинган бўлса унда сиз оритқча ушланган пулларни ундириб берилишини сўраб яшаб турган ҳудудингиздаги адлия бўлимига мурожаат қилинг.

Айтганча, бу имтиёз нафақат ўқитувчиларга балки ташкилотларда ишлаётган барча ходимларга тегишли.
22 views11:48
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:26:17 МАЛУМОТ УЧУН

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 535 000 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Бунда, парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Юқоридаги нафақа миқдори апрель ойига қадар 500 000 сўм эди. Бу ойдан бошлаб пенсия ва нафақалар 7 фоизга оширилганлигини хисобига 535 000 сўмни ташкил қилмоқда.
18 viewsedited  13:26
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:22:47
#Диққат #Тарқатинг
Энди турмуш ўртоғига оғир тан жароҳати етказганлар 12 йилга озодликдан маҳрум қилинади

Оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди. Унга кўра:

агар эр ёки хотин турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр-қимматини таҳқирласа, 6 млн сўм жаримага тортилади

калтаклаб, оғир тан жароҳати етказса, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинади.
18 viewsedited  13:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 08:09:34 СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ ОЛИНАДИГАН УЙ-ЖОЙ УЧУН ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚАНЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ.

САВОЛ;
Мен субсидия асосида уй олмоқчи эдим. Менга Давлат томонидан бошланғич бадал учун қанча маблағ тўлаб берилади ?

ЖАВОБ;
Президентнинг 09.12.2021 йил кунги ПФ-33-сон Фармонига асосан, сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъий назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 МИЛЛИОН сўм миқдорда давлат томонидан тўлаб берилади.

Бу дегани қимматроқ уй олсангиз кўпроқ, арзонроқ уйдан олсангиз камроқ субсидия берилмайди. 1 хоналик уйга хам, 5 хоналигига хам бир хилда, яъни 32 миллион сўм тўлаб берилади. Фақат хаммага хам эмас, қонунчилик талабларига тўғри келган оилаларга тўланади
2 views05:09
Ochish/sharhlash
2023-04-10 07:09:35
Ўзбекистон Республикаси референдумига 20 кун қолди.
16 viewsedited  04:09
Ochish/sharhlash