Get Mystery Box with random crypto!

АСДП Зарбдор туман Кенгаши

Telegram kanalining logotibi zarbdorasdp — АСДП Зарбдор туман Кенгаши А
Telegram kanalining logotibi zarbdorasdp — АСДП Зарбдор туман Кенгаши
Kanal manzili: @zarbdorasdp
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 43

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2022-12-24 03:29:36 #Расман 
2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
11 viewsДилрабо Равшановна, 00:29
Ochish/sharhlash
2022-12-23 18:29:04 Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.
15 viewsДилрабо Равшановна, 15:29
Ochish/sharhlash
2022-12-20 15:21:18 2022 йилнинг 25 декабридан 2023 йилнинг 10 январига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маданият ва истироҳат боғларида ҳамда марказий майдонларда Янги 2023 йил байрам тадбирлари ўтказилади.

Шунингдек, 10 минг нафарга яқин болаларга «Президент совғаси» тақдим этиш режалаштирилган.
17 viewsДилрабо Равшановна, 12:21
Ochish/sharhlash
2022-12-20 10:38:17 Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади

«Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик.

Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.
41 viewsДилрабо Равшановна, 07:38
Ochish/sharhlash
2022-12-20 10:36:36
Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этиладиШавкат Мирзиёев.
47 viewsДилрабо Равшановна, edited  07:36
Ochish/sharhlash
2022-12-20 10:36:09
Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди.
47 viewsДилрабо Равшановна, edited  07:36
Ochish/sharhlash
2022-12-19 06:42:12 ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНГИ БОШЛАЁТГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 10 000 000 СЎМ СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ.

07.03.2022 йил кунги ПФ-87-сон Президент фармонининг 13-бандига кўра,

Тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга 10 миллион сўмдан субсидия берилиши кўрсатилган.

Маълумот учун

Субсидия бу, кредит хам қарз хам эмас. Субсидия маълум вақтдан кейин қайтариб берилиши талаб этилмайдиган моддий ёрдам тури.
15 viewsДилрабо Равшановна, edited  03:42
Ochish/sharhlash
2022-12-16 15:58:43 МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАБ ТАВСИЯНОМА ОЛГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БОР.

Адлия вазирлиги томонидан 31.01.2020 йилда 3215-сон билан рўйхатдан ўтказилган қўшма қарорга илова қилиб келтирилган Низомга асосан, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар;

1) Республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;

2) Республиканинг ОТМ (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМга қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий хизматчиларга бериладиган тавсиянома 3 йил давомида амал қилади.
15 viewsДилрабо Равшановна, edited  12:58
Ochish/sharhlash
2022-12-15 11:36:02 ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

психологик маслаҳатга муҳтож;

никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.
8 viewsДилрабо Равшановна, edited  08:36
Ochish/sharhlash
2022-12-14 15:28:20 #Диққат

Уруш туфайли Россиянинг айрим шаҳарлардаги ўзбекистонлик талабаларни ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга рухсат берилди

ДТМ хабарига кўра, Давлат комиссиясининг баёнлари билан қуйидаги ҳудудлардан Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган:
- 7-сон баёни билан — Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудлари;
- 8-сон баёни билан — Қрим ва Севастопол ҳудудлари.
84 viewsДилрабо Равшановна, 12:28
Ochish/sharhlash