Get Mystery Box with random crypto!

Магистратурага январь ойида қабул қилинган хотин-қизларнинг ко | АСДП Зарбдор туман Кенгаши

Магистратурага январь ойида қабул қилинган хотин-қизларнинг контракти Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги шундай баёнот эълон қилди.

2023 йил Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун 200,0 млрд сўм назарда тутилган.

“Январь ойида магистратурага қабул қилинган хотин-қизларнинг контрактини қоплаб бериш юзасидан хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз”, дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, 2022-2023 ўқув йилининг биринчи ярмида 12 300 нафар хотин-қизларнинг контрактини қоплаб бериш учун 68,3 млрд сўм сарфланган.