Get Mystery Box with random crypto!

СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ Қ | АСДП Зарбдор туман Кенгаши

СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК

САВОЛ;
Мен субсидия билан уй-жой сотиб олмоқчи эдим. Субсидия орқали уй олиш учун оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 2,7 баравари (2 484 000 сўм)дан 8 баравари (7 360 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 484 000 сўм)дан 9,2 баравари (8 464 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.

Хулоса шу бўладики, субсидия орқали уй олмоқчи бўлган шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2 484 000 сўмдан кам бўлса, бу субсидияга ҳаракат қилишнинг фойдаси йўқ дегандек гап.