Get Mystery Box with random crypto!

АСДП Зарбдор туман Кенгаши

Telegram kanalining logotibi zarbdorasdp — АСДП Зарбдор туман Кенгаши А
Telegram kanalining logotibi zarbdorasdp — АСДП Зарбдор туман Кенгаши
Kanal manzili: @zarbdorasdp
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 43

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-01-12 11:50:08 #xabarlar

3-4-kurs talabalar maktabgacha taʼlim tizimida pedagogik faoliyatni amalga oshirishi mumkin


Oliy taʼlim muassasalarining pedagogika yo‘nalishlarida kunduzgi, kechki, sirtqi bo‘limlarning 3-4-kurslarida o‘qiyotgan shaxslar davlat maktabgacha taʼlim tizimida pedagogik faoliyatni amalga oshirishi mumkin.

Bunda ularga o‘rta maxsus, kasb-hunar maʼlumotga ega bo‘lgan tegishli lavozimdagi xodimning bazaviy tarif stavkasi singari bazaviy tarif stavkasi belgilanadi.
19 viewsДилрабо Равшановна, edited  08:50
Ochish/sharhlash
2023-01-09 06:41:54 Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъий назар, уни ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?

Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 164-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

Булар қуйидагилардир:

1) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун
16 viewsДилрабо Равшановна, edited  03:41
Ochish/sharhlash
2023-01-06 19:41:04 Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида бериладиган навбатдан ташқари таътилда ўқитувчиларнинг ойлиги камайтирилмайди

Расмийларнинг маълум қилишича, ўқитувчилар кўшимча таътилда ишламайди, лекин иш ҳақини камайтирмасдан тўлиқ олади

Кенгроқ айтганда, таълим муассасалари ходимларининг қишки таътил давридаги иш ҳақи тўлиқ тўланади.
9 viewsДилрабо Равшановна, edited  16:41
Ochish/sharhlash
2023-01-06 08:41:33 Қишки таътил узайтирилиши билан боғлиқ асосий хабарлар:

таътил 17 январга қадар узайтирилди, дарс машғулотлари 18 январдан бошланади;

боғчаларда 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил берилади;

авиа ва темир йўл чипталарига 50% чегирма муддати ҳам 18 январга қадар узайтирилди;

9 январгача чегирмада олинган билетлар бепул алмаштириб берилади, қўшимча рейслар қўйилади;

узайтирилган таътил даврида педагог ва бошқа ходимларнинг иш ҳақи сақланиб қолади;

бюджет ташкилотлари фарзанди боғчага борадиган аёл ходимларнинг иш ҳақини сақлаган ҳолда иш вақтини қисқартиради;

нодавлат, хусусий ва хорижий таълим муассасаларининг филиалларига ҳам таътилни узайтириш тавсия этилди.
12 viewsДилрабо Равшановна, edited  05:41
Ochish/sharhlash
2023-01-05 20:37:34 #Тезкор #Диққат
Талабалар харид қилинган чипталар бепул алмаштирилиб берилади


Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2023 йилнинг 18 январига қадар узайтирилди.

Шунингдек, 9 январгача харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.
18 viewsДилрабо Равшановна, edited  17:37
Ochish/sharhlash
2023-01-05 20:20:08 #Тезкор #Диққат
Аномал совуқ пайтида ҳам электр энергиясида чекловлар киритилади


Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ нам ҳаво массалари кириб келишига қарамасдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.

Шунингдек, энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади.
29 viewsДилрабо Равшановна, edited  17:20
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:48:42 Расмий хабар: қишки таътил узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида (мактаб, лицей, техникум, коллеж, олий таълим муассасалари ва ҳк) қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

Манба: ЎзА
17 viewsДилрабо Равшановна, edited  16:48
Ochish/sharhlash
2023-01-01 07:23:57
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
36 viewsДилрабо Равшановна, 04:23
Ochish/sharhlash
2023-01-01 07:23:57
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
33 viewsДилрабо Равшановна, 04:23
Ochish/sharhlash
2022-12-26 12:16:44 Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи ушланмайди

Президентнинг 22.09.2022 йил кунги ПҚ 377-сон “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчи (Кафил)лар даромадининг бир СОЛИҚ ДАВРИДА меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (920 000 сўм)нинг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.
53 viewsДилрабо Равшановна, edited  09:16
Ochish/sharhlash