2022-09-01 14:42:08
Азиз юртдошлар!
Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик айёми билан самимий муборакбод этаман.
Шундай қутлуғ дамда юртимизга тинчлик, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга фаровонлик тилаб қоламан!
Мана 31 йилдан буён аждодларимиз узоқ йиллар орзиқиб кутган эркин ва озод мамлакатда яшаябмиз. Энг муҳими, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва унинг янада тараққий этишига ўз меҳнатимиз билан ҳисса қўшмақдамиз.
Мустақиллик бизга миллий ўзига хослигимизни, ор-номусимизни, миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналаримиз билан фахрланиш ҳиссини қайтарган байрам сифатида абадий қолади ва жонажон Ватанимиз йилномасига олтин ҳарфлар билан ёзилади.
Яна бир бор мустақиллик байрами муборак бўлсин! Ҳар биримиз учун қудрат манбаи, саодат маскани бўлган жонажон Ўзбекистонимиз осмони доимо мусаффо бўлсин!
Ориф ШУКУРОВ,
“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси
4 viewsДилрабо Равшановна, 11:42