Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев 22-23 август кунлари Озарбайжон Респ | Zafarbek Solijonov

Президент Шавкат Мирзиёев 22-23 август кунлари Озарбайжон Республикасига давлат ташрифи билан бўлиб қайтди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлган музокара ва мулоҳазаларни ОАВ ва блогерларнинг саҳифаларидан ўқиб, бохабар бўлганингиз аниқ. Хабарлар орасида парламент вакиллари - депутатларнинг муносабатларини ҳам учратиш мумкин.

Мени эътиборимни тортган жиҳат тармоқларда депутатларнинг twitter'да давлат ташрифидаги янгиликлар ҳақида берган муносабати эмас, балки уларни twitter ёки бошқа ижтимоий тармоқларда фаоллашаётгани бўлди.

Биласиз амалдор ва сиёсатчиларни ижтимоий тармоқларда доим ҳам фаол равишда кўрмаймиз. Охирги вақтларда эса депутатларнинг тармоқларда фаоллашгани эса қувонарли ҳол.

Халқ вакиллари бугун халққа янада яқин бўлиши, тармоқ фойдаланувчиларининг фикрлари билан танишиб, керак бўлса қонун лойиҳаларига таклифлар тайёрлаши жамоатчилик учун фақат фойда бўлади.

@Zafarbek_Solijonov