Get Mystery Box with random crypto!

Йод операцияси хом эдими? Одатда оммавий нимадир тарқатилиши | Zafarbek Solijonov

Йод операцияси хом эдими?

Одатда оммавий нимадир тарқатилишидан аввал ўша маҳсулотга кимларда эҳтиёж бор ёки йўқ, алоҳида рўйхат шакллантирилиши, эҳтиёжи йўқ инсонга ушбу дори, препаратнинг берилиши нимага олиб келади, огоҳлантирилиши ва бошқалар ўрганилиши шарт. Бироқ боғча, мактабларда оммавий йод ва бошқа дорилар тарқатилишида ушбу жиҳатларга эътибор қаратилинмаган кўринади.

Кеча Чустда боғча болалари оммавий шифохоналарга ётқизилди. Бугун бошқа ҳудудларда ҳам ушбу ҳолатга ўхшаш вазият юз бераётгани айтилмоқда. Боғча, мактабларда болаларимиз хавфсизми? Айни вақтда ушбу саволни бериш жуда оғир. Ушбу ҳолат шахсан президент Мирзиёев назоратига олиниши зарур. Керак бўлса, бу борада хавфсизлик кенгаши йиғилиши чақирилсин. Айни шу ҳолат алоҳида махсус комиссия томонидан ўрганилишга муҳтож, фикримча.

Нега бу ҳолат юз берди? Дори-препаратлар ким томонидан мамлакатга олиб кирилди? Ёки ишлаб чиқарилди? Кимнинг ташаббуси билан ушбу ҳаракатлар содир этилди, этилмоқда? Нега юқоридаги ҳолатлар юз бермоқда? Ўрганишлар ўтказилганми? Ўрганилишлар натижаси қани, рўйхатчи, фоизларчи? Ўрганилган бўлса, нега юқоридаги ҳолат юз бермоқда?

@Zafarbek_Solijonov