Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 339.09K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 231

2022-05-15 16:48:31
Ассаламу Алайкум!

Сизнинг ихтиёрингизга кичик йиғилувчи жойнамозни тақдим этамиз!

Унинг афзалликлари шундаки:


1. Олиб юришга жуда ҳам қулай!
2. Жуда ҳам ихчам ва чиройли дизайнга эга!
3. Тезда кир бўлмайди!
4. Сафарга чиққанингизда жойнамоз қидириб сарсон бўлмайсиз!
5. Совға қилиш учун ажойиб маҳсулот.


Шу билан биргаликда, жойнамоз харид қилсангиз сизга ”ДЎППИ” қўшиб берилади!

Ўзбекистон бўйлаб йетказиб бериш хизмати БЕПУЛ

Ҳозироқ буюртма беринг:


http://tujjor.com/l/RzsilE
9.3K views13:48
Ochish/sharhlash
2022-05-15 12:15:42
#Бизнес
ОИЛАВИЙ БОҒЧА ҚАНДАЙ СОЛИҚ ТЎЛАЙДИ?
Ассалому алайкум хурматли мутахассислар! Мени оилавий нодавлат мактабгача таълим тадбиркорлигим бор. Сиздан илтимос, ушбу турдаги оилавий боғчалар кандай солиқлар тўлайди ва қандай имтиёзларга эга. Ушбу солиқ ва имтиёзлар агар мавжуд бўлса қайси норматив хужжатга асосан белгиланган. Жавоб учун олдиндан раҳмат

ЖАВОБ:

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида низомнинг 9-бандига асосан Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари якка тартибдаги тадбиркор бўлиши белгиланган.

Яъни сиз ЯТТ сифатида солиқ тўлашингиз лозим.

Агар даромадингиз 100 млндан ошмаса 383-моддасига асосан қатий белгиланган солиқ тўлашингиз лозим. Юқоридаги расмда танишишингиз мумкин.

Бу ҳолатда сизнинг Оилавий ММТ билан шуғулланиш бошқа фаолият турига киради ва сиз Тошкент шаҳрида бўлсангиз 225 минг. Вилоят марказида бўлсангиз 150 минг, Туман ҳудудида бўлсангиз 50 минг сўм миқдорида қатий белгиланган солиқ тўлашингиз лозим.

@yuristlar_maslahati
4.9K viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2022-05-15 09:10:16 Европа инсон ўз потенциалини амалга ошириши учун инсоният тарихидаги энг яхши жой. Биз ҳамма тенг рақобат қилаоладиган, ҳаммага адолатли шароитлар яратилган ўзига хос жойдамиз. Бу бугунги дунёнинг энг фаровон ҳудуди, балки инсон яшаши учун сайёрамиз тарихидаги энг яхши жойдир. Мана шу адолат, мана шу фаровонлик ва ўз қобилиятини очиш имконияти энг кучли кадрлар шаклланишининг асосидир.

Демакки, бу инсонлар учун, айниқса тадбиркорлар учун яхши ҳудуд. Европа бу қонун ва ҳуқуқ устида қурилган иморат. Биз ўн йиллар давомида ҳамма учун бир хил ва ҳамма учун тенг бўлган адолатли қонунчиликни шакллантирдик. Қонунни ҳурмат қил, рақобатни ҳурмат қил, атроф муҳитга зарар етказма, ўз потенциалингни оч. Сиз қаердан келишиз аҳамиятли эмас, АҚШми у, Хитойми у, Япониями у. Сиз қонунларимизни ҳурмат қилар экансиз, қитъамизга хуш келибсиз.

Маргрете Вастагер
Европа иттифоқининг монополияга қарши комиссари


Бу уч йил олдин иқтисод бўйича форумда Вастагер хонимнинг бутун дунёдаги тадбиркорларга қараб қилган нутқидан олинган. Ўша форумда Жефф Безос ва Ричард Бренсон каби йирик тадбиркорлар бор эди.

Эътибор беринг, инвесторларга ҳеч қанақа льгота ваъда берилмаяпти. Ҳеч қанақа кафолат ҳам берилмаяпти. Ҳеч қанақа тўсиқ ҳам қўйилмаяпти.

Аксинча, қонунни ҳурмат қилиш, рақобатни ҳурмат қилиш, атроф муҳитга яьни экологияга зарар етказмаслик талаб қилиняпти.

Буни эвазига адолатли қонунлар ишлайдиган тизим, кучли кадрлар, ҳамма учун тенг имконият ва фаровон бозор ваъда бериляпти.

@yuristlar_maslahati
2.8K views06:10
Ochish/sharhlash
2022-05-15 09:05:25
Сарвари коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб совға!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилиниб, 4 та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашган. Китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ушбу китобда Қуръони каримда зикр қилинган азму-матонатли пайғамбарлар алайҳимуссалом қиссалари келтирилган. Бу қиссалардан биз учун жуда катта фойдалар бор. Aйниқса, Aллоҳ таоло уларга синов берган вақтда бу синовларга чиройли сабр қилганлари бизга энг яхши ўрнакдир.

Ўзингиз севган яқинларингизга илм улашинг.

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати БEПУЛ

Ҳозироқ буюртма беринг:

http://tujjor.com/l/STrlUe
2.9K views06:05
Ochish/sharhlash
2022-05-15 07:14:35 РОЗИЛИГИМСИЗ ИШИМНИ ҚИСҚАРТИРИШЛАРИ МУМКИНМИ

Ассалому алайкум иш жойим сир тутилган холда сизга мурожат киляпман бир жойда 8 йил санитарка 1 йилдан ошик лабарант. Булиб ишлайман хозирги кунда иш жойдаги бази муамолар сабаб мендан иш хакимни яни ойлик иш ставкамни камайтириб койишти мени автокредитим бор ойлик иш хаким камайтирилгани кредитка тасир килмайдими ва мени ставкамни камайтиришка канчали хакли? Мени 0.25 ставкамни янги ишка келган ходимга берди ишка келганига 2 ой болган ва мани заведующим у ходим сендан олдин окишни битирган деб иш ставкамни унга берди БУ ТЎҒРИМИ?

ЖАВОБ:

Ходимнинг асосий меҳнат шартлари унинг меҳнат шартномаси билан белгилаб қўйилади. Сизнинг иш ҳажмингиз ҳисобланган 1 ставкалик меҳнат шартлари раҳбар ва сиз ўртангиздаги меҳнат шартномаси билан белгиланган
.

Ходимнинг меҳнат шартларини иш берувчи ўзи истаган вақтда ўзгартириб, дейлик тўлиқ 1 ставкалик иш ҳажмини ўзбошимчалик билан камайтира олмайди. Бу Меҳнат кодексининг 88-моддаси талабларига зид.

Мазкур моддага кўра “меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади”.

Сизнинг вазиятида иш берувчининг сизнинг розилигингизсиз иш ставкангизнинг қисқартирганлиги ноқонуний ҳисобланади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
6.2K viewsedited  04:14
Ochish/sharhlash
2022-05-14 14:57:04 САВОБ УЧУН ОДАМ ТАШИСА ҲАМ ЖАРИМА ТЎЛАНАДИМИ?

Assalomu alaykum. Man ko'chada issiqda turgan ona va yosh bolasini mashinamga oldim. Bekatdan emas. Menga Taksi qilyapsan deb jarima qo'llamoqda. Shu to'g'rimi. Man daladan ishdan qaytyatgan edim. Taksi emasman. Manga maslahat beringlar iltimos.

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176 прим 3-моддасига биноан автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Энди қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги”ги Йўриқноманинг 10 бандига асосан маъмурий баённома уни тузган ДЙҲХХ ходими ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади, гувоҳлар, холислар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда маъмурий баённома улар томонидан ҳам имзоланади.

Мазкур Йўриқноманинг 11 бандига биноан ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан маъмурий баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир. Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади.

Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома (ҳайдовчининг содир этган ҳуқуқбузарлиги факти ва унинг маъмурий баённомага имзо қўйишдан бош тортиши ҳолати бўйича) тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади. Далолатнома илова қилинмаган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Демак, сизга жарима қўллаш учун буни фактлар билан асослаб бериши керак. Яъни холислар иштирок этган ва далолатнома тузилган бўлиши керак, видеокузатув орқали эса ҳолат сақланиши лозим.

Агар сиз уларни пул эвазига олиб келган бўлсангиз ва буни йўловчилар тасдиқласа унда сизга жарима қўлланиши асосли. Агар савоб эвазига олиб келаётган бўлсангиз ва йўловчилар пулга келишмаганлик ҳақида гувоҳлик берса унда сизга жарима қўлланиши асоссиз.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
2.3K views11:57
Ochish/sharhlash
2022-05-14 09:25:13 Халқ таълими вазирлиги Рус тили ўқитувчиларига устама масаласида расмий хабарни эълон қилди.

Унга кўра, рус тили фани ўқитувчиларига уларга ТРКИ С1 бўйича 50 фоизли устамалар ПҚ-5117-сонли Қарор асосида эмас, балки Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2022 йилдаги 34-сонли Қарорига асосан тўланилаётганлиги айтилган.

Шу ўринда савол туғилади Нима сабабдан Президентининг 11.05.2022 йилдаги «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 241-сонли қарорига рус тили хорижий тил сифатида киритилмаган?

Агар рус тили хорижий тил сифатида эътироф этилган ҳолда устама берилса, бу ерда Вазирлар маҳкамасининг 34-сонли қарори ва Президентнинг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 241-сонли қарори бир - бирига зид келиб қолган бўлади.

Менимча, бунга ҳам изоҳ бериш керак бўлади.

@yuristlar_maslahati
5.8K viewsedited  06:25
Ochish/sharhlash
2022-05-14 09:02:33 Рус тилидан С1 тоифасини олганларга устама тўланмайди.

Бугун педагоглар орасида энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган саволни асосли тушунтиришга харакат қиламан.

Президентнинг 11.05.2022 йилдаги «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 241-сонли қарорига асосан Президентининг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сонли «Ўзбекистон республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига қуйидаги тартибда ўзгартириш киритиш белгиланди. Таълим муассасаларининг камида С1 даражасидаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий таъриф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 Фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб бориши белгилансин.

Мазкур қарордан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2022 йилдаги 34-сонли қарорига ўзгартириш киритилиши керак.

Юқоридаги қарорга асосан рус тили хорижий тиллар тоифасига киритилмаган. Шу сабабли катта эҳтимол билан рус тилидан С1 тоифасини олганларга устама тўланмайди

Қарорнинг тўлиқ варианти
http://old.lex.uz/pdfs/6008665

@yuristlar_maslahati
7.9K viewsedited  06:02
Ochish/sharhlash
2022-05-14 08:11:00 Устама базавий тариф ставкасидан ҳисобланадми?

Дўстим Дониёр билан Тошкент вилоят халқ таълими бошқармасининг кўрсатмаси юзасидан фикр алмашдик.

Бошқарма барча бўлимларга миллий ёки хорижий тан олинган сертификатга эга бўлган ходимларга устама уларнинг дарс соатларидан келиб чиқиб тўланиши кераклигини айтибди.

Бироқ бу кўрсатма аслида ҳуқуқий асосланмаган. Нега бундай деяётганимни тушунтираман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сонли қарорига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши белгиланган.

Эътибор берган бўлсангиз, қоидада “базавий тариф ставкаси” жумласи қўлланилган.
Бу тушунча нимани англатади

"Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 1-бандига кўра:

базавий тариф ставкаси ― бир ставка дарс соати учун ўқитувчининг маълумоти ва малака тоифасига кўра белгиланган базавий ҳақ миқдори эканлиги белгиланмоқда.

ўқитувчининг тариф ставкаси эса
ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари асосида бир ставка учун белгиланган базавий тариф ставкадан келиб чиқиб аниқланадиган миқдор ҳисобланади.

Энди қаранг! "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома 3-бандида умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари учун:

1-4-синфларда ҳафтасига 18 соат;

5-11-синфларда ҳафтасига 20 соат бир ставка миқдоридаги иш юкламаси белгиланган.

Юқоридаги қоидаларга кўра хулоса қиладиган бўлсак, педагог ходимга ПҚ – 5117-сон қарор асосида бериладиган устама базавий тариф ставкаси асосида ҳисобланади.

Бошқача айтганда, устама 1 ставка дарс учун белгиланган иш ҳақидан келиб чиқиб тўланади.

П.С. Менимча Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси ушбу кўрсатмани ўзгартиргани маъқул деб ҳисоблайман. Акс ҳолда эртага ўзлари учун муаммо чиқиши мумкин.

@yurist_Shamsiddinov
7.0K views05:11
Ochish/sharhlash
2022-05-14 08:11:00
Вилоят халқ таълими бошқармаси педагогларга устама уларнинг дарс соатларидан келиб чиқиб тўланиши кераклиги ҳақида ҳудудий бўлимларга ушбу расмдаги кўрсатмани жўнатибди.

Қуйида ушбу кўрсатма ҳуқуқий асосга эга эмаслигини исботлаб бераман.

@yurist_Shamsiddinov
6.7K views05:11
Ochish/sharhlash