Get Mystery Box with random crypto!

Европа инсон ўз потенциалини амалга ошириши учун инсоният тари | YURIST MASLAHATI

Европа инсон ўз потенциалини амалга ошириши учун инсоният тарихидаги энг яхши жой. Биз ҳамма тенг рақобат қилаоладиган, ҳаммага адолатли шароитлар яратилган ўзига хос жойдамиз. Бу бугунги дунёнинг энг фаровон ҳудуди, балки инсон яшаши учун сайёрамиз тарихидаги энг яхши жойдир. Мана шу адолат, мана шу фаровонлик ва ўз қобилиятини очиш имконияти энг кучли кадрлар шаклланишининг асосидир.

Демакки, бу инсонлар учун, айниқса тадбиркорлар учун яхши ҳудуд. Европа бу қонун ва ҳуқуқ устида қурилган иморат. Биз ўн йиллар давомида ҳамма учун бир хил ва ҳамма учун тенг бўлган адолатли қонунчиликни шакллантирдик. Қонунни ҳурмат қил, рақобатни ҳурмат қил, атроф муҳитга зарар етказма, ўз потенциалингни оч. Сиз қаердан келишиз аҳамиятли эмас, АҚШми у, Хитойми у, Япониями у. Сиз қонунларимизни ҳурмат қилар экансиз, қитъамизга хуш келибсиз.

Маргрете Вастагер
Европа иттифоқининг монополияга қарши комиссари


Бу уч йил олдин иқтисод бўйича форумда Вастагер хонимнинг бутун дунёдаги тадбиркорларга қараб қилган нутқидан олинган. Ўша форумда Жефф Безос ва Ричард Бренсон каби йирик тадбиркорлар бор эди.

Эътибор беринг, инвесторларга ҳеч қанақа льгота ваъда берилмаяпти. Ҳеч қанақа кафолат ҳам берилмаяпти. Ҳеч қанақа тўсиқ ҳам қўйилмаяпти.

Аксинча, қонунни ҳурмат қилиш, рақобатни ҳурмат қилиш, атроф муҳитга яьни экологияга зарар етказмаслик талаб қилиняпти.

Буни эвазига адолатли қонунлар ишлайдиган тизим, кучли кадрлар, ҳамма учун тенг имконият ва фаровон бозор ваъда бериляпти.

@yuristlar_maslahati