Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазирлиги Рус тили ўқитувчиларига устама масаласи | YURIST MASLAHATI

Халқ таълими вазирлиги Рус тили ўқитувчиларига устама масаласида расмий хабарни эълон қилди.

Унга кўра, рус тили фани ўқитувчиларига уларга ТРКИ С1 бўйича 50 фоизли устамалар ПҚ-5117-сонли Қарор асосида эмас, балки Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2022 йилдаги 34-сонли Қарорига асосан тўланилаётганлиги айтилган.

Шу ўринда савол туғилади Нима сабабдан Президентининг 11.05.2022 йилдаги «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 241-сонли қарорига рус тили хорижий тил сифатида киритилмаган?

Агар рус тили хорижий тил сифатида эътироф этилган ҳолда устама берилса, бу ерда Вазирлар маҳкамасининг 34-сонли қарори ва Президентнинг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 241-сонли қарори бир - бирига зид келиб қолган бўлади.

Менимча, бунга ҳам изоҳ бериш керак бўлади.

@yuristlar_maslahati