Get Mystery Box with random crypto!

Рус тилидан С1 тоифасини олганларга устама тўланмайди. Бугун | YURIST MASLAHATI

Рус тилидан С1 тоифасини олганларга устама тўланмайди.

Бугун педагоглар орасида энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган саволни асосли тушунтиришга харакат қиламан.

Президентнинг 11.05.2022 йилдаги «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 241-сонли қарорига асосан Президентининг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сонли «Ўзбекистон республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига қуйидаги тартибда ўзгартириш киритиш белгиланди. Таълим муассасаларининг камида С1 даражасидаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий таъриф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 Фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб бориши белгилансин.

Мазкур қарордан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2022 йилдаги 34-сонли қарорига ўзгартириш киритилиши керак.

Юқоридаги қарорга асосан рус тили хорижий тиллар тоифасига киритилмаган. Шу сабабли катта эҳтимол билан рус тилидан С1 тоифасини олганларга устама тўланмайди

Қарорнинг тўлиқ варианти
http://old.lex.uz/pdfs/6008665

@yuristlar_maslahati