Get Mystery Box with random crypto!

Бир қатор маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилиш муддати узайтирилди | YURIST MASLAHATI

Бир қатор маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилиш муддати узайтирилди

Қуйидагилар бўйича ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди:
— Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш;
— ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни Ўзбекистонга олиб киришда ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди:
— гўштни (мол гўштини, қўй гўштини);
— тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни;
— картошкани.

Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикасининг 05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонунидан олишингиз мумкин.

@fermerga_madad