Get Mystery Box with random crypto!

​ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН ХУШХАБАР! УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА! Шу йил 5 | Юрист Хизмати | Расмий канал

ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН ХУШХАБАР! УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш ишлари бошланди

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади, дея маълум қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Yurist_Xizmati