Get Mystery Box with random crypto!

Талабалар диққатига! Қишки таътил узайтирилди Хабар берилишич | Юрист Хизмати | Расмий канал

Талабалар диққатига! Қишки таътил узайтирилди

Хабар берилишича, ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 24 январга қадар молиявий мустақилликка эришган ҳамда кредит-модул тизимига ўтган барча ОТМлар раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинглар олиб борилади. Таътил муддати шу сабаб узайтирилган.

Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Олинган билетлар нима бўлади?

Ва асосийси – 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

@Yurist_Xizmati