Get Mystery Box with random crypto!

МАЛАКА ОШИРИШГА ЮБОРИЛГАН ХОДИМГА ЙЎЛКИРА ВА КУНЛИК ҲАРАЖАТЛАР | Юрист Хизмати | Расмий канал

МАЛАКА ОШИРИШГА ЮБОРИЛГАН ХОДИМГА ЙЎЛКИРА ВА КУНЛИК ҲАРАЖАТЛАР ТЎЛАБ БЕРИЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3190-савол

Ассалом алайкум! Яхшимисизлар, соглик яхшими, хормангизлар.
Мени саволим шундан иборатки, тиббиёт бирлашмада малака ошириш, кайта таёрлов курслари, тоифа олиш учун мутахассислик буйича укишлар учун ташкилотимиз томонидан уртача иш хаки ва иш жойи сакланган холда тулаб бераяпмиз. Аммо бизга кунлик харажат, йул пули, ётокхона харажатлари тулаб беришларинг керак деб ишчилар куйишмаяпти, вахолангки молиялаштиришимиз факат ташкилот манфаати учун бориб келиш учун маблаг режалаштирилган. Юкоридаги масала буйича конунда белгиланган тартибда юридик жавоб берсангиз олдиндан катта рахмат!

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Қаранг! Меҳнат кодекси 171-моддасига мувофиқ хизмат сафарида ва кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда қуйидагилар тўланиши лозим:
йўл кира харажатлари;
доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;
ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.


Шу қоидага кўра хизмат сафарига юборилган ходимнинг юқоридаги харажатлари тўлаб берилади.

Бироқ, ҳурматли фуқаро малака ошириш хизмат сафари тоифасига кирмайди.

Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами: 1268, 29.08.2003-й.) 1-бандига кўра хизмат сафари деб ходимни ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарини фармойишлари бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.

Айнан мана шу қоида малака оширишнинг хизмат сафарига кирмаслигидан далолат беради.
Айнан шу қоидага кўра малака оширишга юборилган ходимга йўлкира ва кунлик харажатлари тўлаб берилмайди.

Лекин Меҳнат кодексининг 166-моддасига кўра иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

Айнан шу қоидага кўра малака ошириш даврида ўртача ойлик иш ҳақингиз тўлаб берилиши керак деб ҳисоблаймиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati