Get Mystery Box with random crypto!

ЯТТ ҚАНДАЙ СОЛИҚ ТЎЛАШИНИ ТУШУНТИРСАНГИЗ @Yurist_Xizmati 3188 | Юрист Хизмати | Расмий канал

ЯТТ ҚАНДАЙ СОЛИҚ ТЎЛАШИНИ ТУШУНТИРСАНГИЗ

@Yurist_Xizmati 3188-савол:

Assalomu alaykum. Bir savol bilan sizga murojaat qilmoqchi edim. Yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyati bilan shug'illanaman. Menga soliqlar haqida ma'lumot kerak. YaTT aniq oyma-oy qanchadan, qanday soliq to'laydi? Javobingiz uchun raxmat. To'lovni ilova qilayapman

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларни қуйидаги тартибда тўлайди:

Календар йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн. сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғини икки хил усулда:

1) ҳар ойда қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқни тўлаши;

2) тадбиркорлик фаолиятидан олинган ҳақиқий даромади бўйича ушбу даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар суммасини чегириб ташлаган ҳолда доимий яшаш жойидаги давлат солиқ инспекциясига декларация топшириш йўли билан даромад солиғини тўлаши мумкин.

Календар йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн. сўмдан ошган бироқ 1 млрд. сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни (аввалги ягона солиқ тўлови) тўлашга ўтказилади.

Бундай тадбиркорлар ҳам икки хил усулда солиқларни тўлашни танлаши мумкин:

1) календар йилида реализация тушуми 100 млн. сўмдан ошганда, ошган суммадан айланмадан олинадиган солиқни тўлаши;

2) календар йилида реализасия тушуми 100 млн. сўмдан ошганда, айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига ихтиёрий тарзда қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашни танлаши мумкин.

Календар йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд. сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтади.

Шунингдек,
солиқларни юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳуқуқи берилди.

Бунда, фойда солиғининг соддалаштирилган тартибдаги солиқ базаси жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида белгиланади.

Якка тартибдаги тадбиркор фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаганда солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида харажатлар ҳисобини юритиш мажбуриятларидан озод қилинади.

Солиқлар суммаси жойлашувга ҳамда фаолият турига қараб ҳам фарқ қилади.

Бундан ташқари сиз мол-мулкингизнинг жойлашувига ва ҳажмига қараб мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини ҳам тўлайсиз.

Қуйидаги манзил орқали фаолият турига қараб солиқ ставкаларини билиб олишингиз мумкин. https://lex.uz/docs/-5193212

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati