Get Mystery Box with random crypto!

Шифокорнинг бепарволиги сабабли бемор оғирлашиб қолса, ушбу ши | Юрист Хизмати | Расмий канал

Шифокорнинг бепарволиги сабабли бемор оғирлашиб қолса, ушбу шифокорга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4452-савол:

Ассаломалекум! Шифокорнинг бепарволиги ва тахлиллар натижасида локайтлик булганлиги учун бир беморни ахволи огирлашиб жаррохлик операцияси утказилган. Кай тарзда ва каерга  ушбу шифокорларни конун доирасида иштан четлатилиши ва келдирилган моддий зарарни коплаш учун мурожат килиш керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Жиноят кодексининг 116-моддасига асосан шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса,
—  уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунга кўра сиздаги вазиятда тиббиёт ходимининг ҳаракатларида мазкур жиноят аломатлари мавжуд бўлса, унда туман прокуратурасига ёки ИИБга ариза бериш талаб этилади. Бундай вазиятда ўша шахсга нисбатан юқорида норма билан жиноий иш очилиши мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌