Get Mystery Box with random crypto!

Лизинга автомашина олмоқчи эдим, алданиб қолмаслик учун нимала | Юрист Хизмати | Расмий канал

Лизинга автомашина олмоқчи эдим, алданиб қолмаслик учун нималарга аҳамият беришим керак?

@Yurist_Xizmati 4457-савол:

Лизинга автомашина олмокчи эдим, алданиб колмаслик учун нималарга ахамият беришим керак булади.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Лизингга енгил автротранспорт воситаси олмасликни тавсия қиламиз.

Негаки ҳозирда кўплаб лизинг фирмалари тузаётган лизинг аслида лизинг эмас. Чунки Лизинг тўғрисидаги қонун 3-моддасига кўра тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг обектлари бўлиши мумкин.

Шунга кўра аслида лизинг фақат тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун бериладиган транспорт воситалари учун берилади.

Шахсий ёки розғордаги эҳтиёжлар учун лизинг берилмайди.

Агар лизинг олмоқчи бўлсангиз, сизга расмий дистрибютерлар орқали лизинг олишни тавсия қиламиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌