Get Mystery Box with random crypto!

Иқтисодчини гаплари асослими? @Yurist_Xizmati 4454-савол: Ас | Юрист Хизмати | Расмий канал

Иқтисодчини гаплари асослими?

@Yurist_Xizmati 4454-савол:

Ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки, мен 2021 йилда магистратурани битирганман, 2024 йил январь ойидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабига ишга кирдим шу кунгача олий таълимда ишлаб келганман. Хозирги кунда менга иккинчи тоифага тўғридан тўғри сертификат олишга онлайн ариза жўнатганимда, менга фақат 2022 ва 2023 йилларда магистратурани битирганларга тўғридан тўғри сертификат берилади сизники дипломингиз билан иккинчи тоифа тарификациядан ўтасиз деган жавоб беришди аммо туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими иқтисодчиси мендан сертификат талаб қилаяпди ва менга сиз хозир иккинчи тоифа бўлиб биринчи тоифага имтихон топширасиз агарда ўта олмасангиз сиз иккинчи тоифадан мутахассисга тушиб қоласиз деди шу қанчалик тўғри? Олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Иқтисодчининг гаплари асоссиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 10-бандига мувофиқ илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:
магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими).

Юқоридаги қоидага кўра магистр илмий даражаси жорий этилмасдан олдин олий маълумот олган педагогларга 2-малака тоифаси берилади. Бунда ушбу ходим тўғридан тўғри 2 тоифали ўқитувчи сифатида тарификацияга киритилади.

Бу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌